UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

Суперлиганинг энг кекса футболчиси билан суҳбат Янгиликлар

Суперлиганинг энг кекса футболчиси билан суҳбат

Жорий йилги миллий чемпионатимизнинг энг ёши катта футболчиси “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Анвар Ғофуров бўлиб турибди.

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган  “Бунёдкор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал тажрибали ҳимоячи билан қатор мавзуларда суҳбатлашдик.

- Анвар ака сиз нафақат жамоадаги балки, Суперлигадаги энг ёши катта ва тажрибали футболчи саналасиз. Бу қадар узоқ муддат тўп тепишни сири нимада? 

- Сири? Менинг уйлашимча кўп нарсалардан иборат. Бу мураббийларнинг сизга нисбатан ишончи, шифокорларимизнинг ва массажистларимизнинг меҳнати, жамоадошларимнинг ва албатта оила аъзоларимнинг  ёрдами  боис  шу ёшимда ҳам майдонда тўп тепиб  келяпман.

- “Бунёдкор”ни яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам ташлаб кетмадингиз. Очиғи сиздаги бу каби  инсонпарварлик фазилати  кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Ўтган мавсумдан сўнг жамоани нақд 15 футболчиси тарк этди, бироқ сиз жамоада қолдингиз. Бу каби фидойиликнинг сабаби нимада?

- Ростини айтганда бу клубнинг  яхши ва оғир  кунларида  бирга булганман ва кўп нарсаларни кўриб, ўзим учун янги нарсаларни кашф қилганман. Вақтида хориж жамоаларидан ҳам таклифлар қабул қилганман. Аммо, жамоага ёрдамим тегсин деб барини рад қилганман. Ўйлайманки бу жамоа ҳали узоқ йиллар мобайнида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни ҳушнуд этади. Тўғри, ҳозир таркиб анча ёшарган, шундай бўлсада юқори ўринларни забт этишга тайёр.

- Сизнинг тенгқурларингиз мураббийлик фаолиятини йўлга қўймоқда. Бу борада олдинда режаларингиз борми?

- Худо хоҳласа, фаолиятимни якунлаганимдан сўнг мураббий сифатида иш бошлаш ниятим бор.

- Шу вақтгача кўплаб мураббийлар билан ишладингиз, уларнинг ҳар биридан ўзингиз учун керакли нимадир олгансиз. Шў ўринда устозларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Ҳа. Уларнинг ҳар биридан келажак фаолиятим учун зарур нарсаларни олдим. Ўзлаштирганларим бир кун келиб менга фойда келтириши аниқ.

- Юқоридаги суратга изоҳингиз...

- Бу расм 2007 йилги Осиё кубогига тегишли. Адашмасам Малайзия билан учрашувдан олдин. Ҳар доим ўз вақтининг энг кучли футболчилари терма жамоа либосини кийган.


Абдулазиз суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика