UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  0 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  9 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  9 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  23 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  20 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Суперлиганинг 10та ва ПРО лиганинг 4та клуби қарздорликдан қутулмагунча янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди Янгиликлар

Суперлиганинг 10та ва ПРО лиганинг 4та клуби қарздорликдан қутулмагунча янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди

ПФЛ бир қатор клубларни футболчилар олдидаги қарздорлиги борасида огоҳлантирди.

ПФЛ билан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистон футболчилар уюшмаси "Андижон", "Бухоро", "Нефтчи", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Шўртан" клубларининг футболчилар олдида ўз вақтида бажарилмаган мажбуриятлари юзасидан маълумот тақдим этган. Мазкур қарздорликлар бартараф этилмагунга қадар, юқорида номлари келтирилган клублар ҳам янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу ҳақда championat.asia сайти ишончли манбаларга таяниб хабар берди.

Бундан ташқари, "Андижон", "Нефтчи", "Насаф", "Бухоро", "Қизилқум", "Машъал", "Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Бунёдкор", "Сурхон", "Қўқон-1912" ва "Оқ-тепа" футбол клублари легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик учун Мусобақалар ўтказиш регламентида белгиланган тўловни ўз вақтида тўлаб бермаган. Шундан келиб чиқиб, мазкур клублар ҳам трансфер ойнасида янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

"Машъал", "Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Сурхон", "Нефтчи", "Зомин", "Хоразм", "Шўртан", "Истиқлол", "Оқ-тепа" клубларининг қатнашчилик бадали бўйича қисман қарздорликлари мавжуд. "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клублари эса қатнашчилик бадалини умуман тўламаган. Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида бу ҳолат инобатга олинади.

ПФЛ футбол клубларининг қатнашчилик бадали бўйича тўловларни босқичма-босқич қисқартириш ва секин аста бу тизимни буткул йўқотишни мақсад қилган. Юқорида номлари келтирилган футбол клублари мавсум аввалида санаб ўтилган тўловларни тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олган. ПФЛ пандемия шароитидаги қийинчиликлардан келиб чиқиб, барча футбол клубларига осон бўлмаган мавсумни якунлаб олиш имконини берди.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика