UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  0 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  2 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  7 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  5 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2

Суперлигада истеъфо қайси жамоада бўлса ҳам, номзод тайёр. Сиз уни яхши биласиз... Янгиликлар

Суперлигада истеъфо қайси жамоада бўлса ҳам, номзод тайёр. Сиз уни яхши биласиз...

Теглар :  Мирко Йеличич
Катта эҳтимол билан 7-турдан сўнг Суперлига клубларининг бирида истеъфо юз бериши мумкин.

Чунки воқелар ривожи шунга қараб кетяпти. Айнан қайси жамоада эканлиги қоронғу. Лекин мураббий алмашиш эҳтимоли 60/40. Агарда ғалаба қозонилган тақдирда мураббийлар ўринларида қолади. Бироқ уларга ишонч аввалгидек бўлмаслиги табиий. Клуб раҳбарлари, кўпроқ спорт директорлари (агар бўлса) ҳозирдан бу борада бошқотиришлари талаб қилинади. Эртага нима рўй беришини билмаймиз. Пичоқ суякка қадалганда ҳаракат қилгандан фойда йўқ. Ҳар эҳтимолга қарши захира варианти тайёр туриши керак. Мен бу борада ўз тавсиям билан ўртоқлашмоқчиман. Айни вазиятда маҳаллий мураббийларимиз кутилганидек натижа бермаяпти. Бу билан ерга уриш фикридан йироқман. Хорижлик мутахассислар ичида энг мақбул вариант барчага таниш бўлган Мирко Йеличич. Қуйида унинг қизиқарли ҳаёти ва клубларимизга зарур жиҳати ҳақида тўхталиб ўтаман. 


1996 йилнинг 5 май куни Мирко одатдагидек уйғонди. Мотоциклда порт атрофини айланишни хуш кўрарди. Аммо у шаҳар четидаги бурилишли кўчалар ва тор айланма йўллардан кетаётиб мотоциклни қаршисидан чиққан машина уриб юборди. Шу лаҳзада унинг футболчилик фаолиятига нуқта қўйилди. 

Шифокорлар менга: "Сиз ҳеч қачон юра олмайсиз. Шунинг учун камроқ фаол ҳаракат қилганингиз маъқул",- деди. "Агар бу ҳодиса содир бўлмаганида мен бугунгидек натижага эришмаган бўлардим. Мен ўзимда кўплаб реабилитация ишларини қилдим. Муваффақиятим эса шифокорларнинг мантиғини йўққа чиқарди. Шунга қарамай тўлиқ юз фоиз ҳаракатчан эмасман. Кундалик оғриқлар билан курашишни энди ўргандим",- дейди мутахассис. 

32 ёшида оғир жароҳат олган Йеличич физиотерапия бўйича университетга ўқишга кирди. "Футбол менинг ҳаётим. Мен унда қолишим керак",- дейди Мирко

Қаҳрамонимиз Ўзбекистонга келишини шундай эслайди.

"Хитойни эрта тарк этишимга тўғри келди. Бу пайтга келиб Ўзбекистонда фитнесс мураббийларига эҳтиёж сезилаётганди. Бир куни агентим менга қўнғироқ қилгани ёдимда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси менга 6 ойлик шартнома таклиф қилаётганини айтди. Ўзбекистон қаерда эканлигини билмасдим. Шунга қарамай бу ерга келишга қарор қилдим",- дейди мураббий.


 

Орадан анча вақт ўтиб илк бор мураббийлик лавозимига тайиланди. Вадим Абрамовдан сўнг "Локомотив" мураббийига айлангач жамоанинг муваффақиятли кунлари бошланди. 2016 йил Мирко ва "Локо" учун муваффақиятли якунланди. Ўзбекистон чемпионлиги, кубоги ва ОЧЛ чорак финали. Кейинги йилларда ҳам у жамоа билан ички чемпионатда барча совринларга эга чиқди. 

"Мен дарҳол муваффақиятга эришаман, деб ўйламаганман. Бироқ ўз фалсафамга ва ўйинни қандай яхшилаш кераклигига ишонардим. Фаолиятим давомида 20дан ортиқ мураббийлар билан ишладим. Мен учун энг муҳим омил интизом ва қатъийликдир. Ҳар доим тўпни эгаллаб олиб биз тўпни назорат қиляпмиз дейиш яхшимас. Агар сиз техникани ҳамма нарсадан устун қўйсангиз жамоа ҳеч нарсага эриша олмайди",- дейди Йеличич. 

Бугунги кунда хориждан мураббий излаётган клубларимизга Миркони қўрқмай олиб келишни айтган бўлардим. Тўғри унда лицензия билан боғлиқ муаммоси бор. Аммо ечими ҳам мавжуд. Футболчилар билан тил топишишда муаммо бўлмаслиги равшан. Менталитетимизни яхши билиб олган. Ўйин услубини сингдириши ва натижа келтириши нисбатан тезроқ. У "Локомотив"да бу ишни 1 йилда уддалаган. Малакаси ва тажрибасини ҳисобга олганда футболчиларнинг жароҳат олиши камаяди. Барчасини клублар тепасидаги раҳбарлар ҳал қилади. Бироқ биз ўз ваколатимиздан келиб чиқиб фикр юритдик, холос.

Шу каби қизиқарли материаллар, фактларни қуйидаги ҳаволада ҳам ўқишингиз мумкин. ФАКТЛАР

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика