UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Суперлигада 2019 йилнинг энг чиройли голи муаллифи Музаффар Музаффаров 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Суперлигада 2019 йилнинг энг чиройли голи муаллифи Музаффар Музаффаров 25 ёшга тўлди

Бугун шунингдек “Қўқон-1912”нинг яна бир аъзоси ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровнинг таваллуд куни.

2016 йилги мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири, ўз вақтида Испаниянинг “Реал Мадрид” академиясида амалиёт ўтаган футболчи 25 ёшга тўлди. Ҳозирга қадар “Суғдиёна”, “Нефтчи”, АГМК, “Металлург” клубларида ҳаракат қилган футболчи қишки трансферлар вақтида “Қўқон-1912”га кўчиб ўтди. 

2018 йилда олмалиқликлар билан Ўзбекистон кубогида зафар қучди. Ўша мавсум иккинчи даврасида Виктор Кумиковнинг ўрнига тайинланган Бахтиёр Ашурматов жамоани соврин сари етаклаганди. Финалда эса кучли таркибга эга “Пахтакор” ишончли 3:1 ҳисобида таслим этилганди. Узоқдан кучли зарбалари билан кўп маротаба дарвозабонларга бош оғриқ бўлган футболчи бекободликлар сафида ҳам ўзини кўрсата олди. Музаффар 2019 йил ПФЛ талқинига кўра Суперлигада мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Амалда эса терма жамоа мураббийи Вадим Абрамовнинг назарига тушди ва Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар олдидан кенгайтирилган таркибга киритилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Музаффаров . Маълумки Музаффар Музаффаров таниқли мураббий, “Пахтакор”, “Нефтчи” жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган Мурод Исмоиловнинг ўғли ҳисобланади. Унинг акаси Ислом Исмоилов эса ҳозирда “Турон” жамоаси устози бўлиб ишламоқда.


Акрамжон Мамадалиев (“Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи): Мана 2015 йилдан бер ушбу жамоада ишлаб келаётган бўлсам жамоани шакллантираётган раҳбарлар ёки мураббийлар билан маслаҳатлашганимизда доим Музаффарни номи тилга олинарди. Охирги икки, уч йилда уни сафимизга қўшиб олишни иложи бўлмади. Мана, бу йил ниятимизга етдик. Қайси жамоа таркибида бизга қарши ўйнаган бўлса дарвозамизга жуда чиройли голларни урган. Энди мана шундай шедевр голларни жамоамиз либосида уриб мухлисларга завқ улашади деб ўйлаймиз. Музаффарга Қўқондаги фаолиятида омад тилайман ва барчани номидан табриклаб қоламан.

Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912” футболчиси): Жамоамизга янги келиб қўшилган Музаффар Музаффаровни туғилган куни билан табриклайман. Ишларига ривож ва омад тилаб қоламан. Уни қандай махоратга эгалигини биламиз. Иқтидорли ярим ҳимоячи жамоамизнинг муваффақиятларида ўзининг ҳиссасини қўшади деган умиддаман.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика