UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  16 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов Янгиликлар

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Бироз аввал тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Фото Суперлига. Тўртинчи тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Металлург" аъзоси Александр Лобановни топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Учрашув давомида Лобанов камида 3 бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 1-бўлимда Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан тепган тўпини қайтарганди, 54-дақиқада эса турнинг энг яхши сейвини ижро этди. Ўша вазиятда Даврон Умиров иккинчи темпда тўпни кучли зарб билан "Металлург" дарвозаси томон тепди. Александр тўп кетаётган йўналиш тарафга отилишни бошлаган бир лаҳзада Погребняк уни қарама-қарши томонга буриб юборди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолганига қарамай Лобанов тез реакция кўрсатди ва тўпни уриб юборди. Агар ўша ҳолатда у тўпни қайтара олмаганда ўйин умуман бошқача тус олиб кетиши ҳам мумкин эди. Бундан ташқари, 77-дақиқада Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганда ҳам тўпни қайтариб юборди.



Шу тариқа, бу турда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган ва турнинг энг мураккаб сейвини ижро этган Александр Лобанов 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турда иккинчи бор "Championat.asia"нинг тур рамзий терма жамоасига ҳам киритилди.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика