UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Шўртан" – ОКМК учрашуви якунланди.

Суперлига. 27-тур

"Шўртан" – ОКМК 4:3

31.10.2025

Бош ҳакам: Никита Мустафин

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Маҳмуд Турдиев

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: 0:1 – 39, Хуршид Ғиёсов, 1:1 – 49, Пўлатхўжа Холдорхонов (Дониёр Нарзуллаев), 2:1 – 57, Пўлатхўжа Холдорхонов (пенальти), 3:1 – 70, Абубакр Ризо Турдиалиев (Дониёр Нарзуллаев), 3:2 – 84, Али Абдураҳмонов (Дилшод Аҳмадалиев), 3:3 – 90+3, Наоки Сенага (Асадбек Собиржонов), 4:3 – 90+9, Жасур Ҳакимов

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов (11. Жасур Ҳакимов, 90+6), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 19. Нуриддин Ҳасанов (33. Бекжон Раҳматов, 46), 22. Сардор Саъдуллаев, 24. Дониёр Нарзуллаев, 55. Азиз Пирмуҳаммедов, 76. Ислом Кенжабоев (3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 90), 88. Диёр Асомиддинов (7. Бекзод Сувонов, 84)

Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 10. Темур Мамасидиқов, 18. Оғабек Асадов, 21. Муҳаммадазиз Исброҳимов, 99. Сардор Саидов

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Гиорги Папава (99. Асадбек Собиржонов, 66), 6. Аваз Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Азиз Холмуродов (16. Наоки Сенага, 80), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Иброҳим Йўлдошев, 21. Саидафзал Ахроров (19. Аҳмадулло Муқимжонов, 80), 28. Ариҳиро Сентоку (27. Али Абдураҳмонов, 66), 77. Нодир Абдураззоқов

Захира: 88. Ҳамидулло Абдунаиев, 3. Шаҳзод Тоиров, 13. Элдор Бегимов, 17. Сардор Мирзаев, 30. Аброр Саримсоқов

Огоҳлантириш: Нуриддин Ҳасанов (27), Азиз Холмуродов (45), Жавоҳир Илёсов (90+1), Жасур Ҳакимов (90+11)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+11. Ҳакимов огоҳллантирилди.

90+9. ГОЛ! "Шўртан" бурчак зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди! Яқинда майдонга тушган Ҳакимов гол муаллифига айланди!

90+6. "Шўртан"да ўзгариш.

90+3. ГОЛ! ОКМК ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан узатилган тўпни Наоки Сенага бош билан "Шўртан" дарвозасига жойлади!

90+1. Илёсов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

87. Рустамовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

84. ГОЛ! Абдураҳмонов ўнг қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни қисқартирди!

80. ОКМКда икки ўзгариш.

78. Рустамовнинг олисдан йўллаган зарбасини Эшбўтаев қайтарди. 

70. ГОЛ! Нарзуллаевнинг пасидан сўнг Турдиалиев ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

66. ОКМКда икки ўзгариш.

57. ГОЛ! Холдорхонов пенальтини аниқ амалга ошириб, "Шўртан"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

54. ОКМК дарвозасига пенальти белгиланди. Ўлмасалиев Тошқўзиевни йиқитди.

49. ГОЛ! Холдорхонов чап оёқда аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Турдиалиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

45. Холмуродов қўполлик учун огоҳлантирилди.

44. Зарба! Кенжабоевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

42. Турдиалиевнинг зарбаси ноаниқ.

39. ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни рақиб жарима майдонида турган Ғиёсов "Шўртан" дарвозасига жойлади!

38. Мезбонлар томонидан зарбадан сўнг Илёсов тўпни эгаллади.

37. Абдураззоқовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

30. Бурчакдан узатилган тўпни Эшбўтаев қийинчилик билан қайтарди.

29. Нарзуллаев офсайдда қолди.

27. Нуриддин Ҳасанов рақибининг лисосидан тортгани учун огоҳлантирилди.

25. Кенжабоевнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

24. Ғиёсовнинг бурчак узатмасини Эшбўтаев уриб юборди.

19. Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узамаси ноаниқ.

16. Аҳмадалиевнинг ўнг қанотдан узатмасига шериклари ета олмади.

11. ОКМК яна бир хавфли вазиятдан фойдалана олмади, дастлаб Эшбўтаев тўпни қайтарди, кейингисида Ғиёсов ноаниқ зарба йўллади.

10. Абдураззоқовнинг стандарт узатмасидан сўнг Ўлмасалиев бош билан зарба йўллади, Эшбўтаев тўпни қайтарди.

7. Зарба! Ахроровнинг жарима майдонига узатмасидан сўнг Сентоку зарба йўллади, бироз ноаниқ.

5. Зарба! Эшбўтаевнинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Абдураззоқов аниқ зарба йўллай олмади.

3. Ғиёсов офсайдда қолди.

1. Ўйин Намангандан қайтишда автоҳалокатга учраган "Насаф" мухлисининг вафоти туфайли бир дақиқалик сукут билан бошланди. Сўнгра учрашувга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Шўртан" кўк, ОКМК оқ-кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика