UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  3 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  20 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью Янгиликлар

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью

Теглар :  Қўқон-1912Насаф
“Насаф” Суперлиганинг 7-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Насаф” (Қарши)
21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам: 
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками:  Фарух Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов
 
Ўзаро учрашувлар рақамларда

Мазкур жамоаларнинг миллий чемпионатимиздаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 16 марта туқнаш келишган. Шундан 12та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида 19-35.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 17-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 625-учрашуви ҳисобланади.

Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 8 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида "аждарлар" ғалабага эришган. Қўқондаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.


Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси
04.03.2017  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
09.06.2002  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида "Насаф"нинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозага битта тўп йўллаган.

Жамоалар тўпурарлари

Қўқонлик футболчилар бу йилги чемпионатда 4та гол урган. Шулардан 2таси Мурод Холмуҳамедов ҳисобига ёзилган бўлса, яна 1тасини Суҳроб Бердиев киритган. “Навбаҳор” билан бўлган учрашувда, “Қўқон-1912” жамоаси фойдасига Томислав Пайович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган.

“Насаф”нинг бирдан уч нафар футболчиси жамоа тўрурарлигига давогар бўлиб турибди. Булар Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Славко Лукичлардир. Улар шу пайтгача рақиблари дарвозасига 2тадан гол киритишган. “Насаф” шу пайтгача рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилди.

Сариқ карточкалар

“Қўқон-1912” футболчилари бу йилги баҳсларда 9 марта огоҳлантириш олишган. "Насаф" футболчиларига ҳакамлар 10 марта сариқ карточка кўрсатишди. “Қўқон-1912” жамоасида Марко Милич ва Қўвондиқ Рўзиевлар 2 мартадан сариқ карточка олишган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари


Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ёшлар ўртасидаги баҳс эса, 20 апрель жума куни соат 16:00да бошланади. Учрашув Учкўприк марказий стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика