UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

"Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувида меҳмонлар тўртта гол уришди, бироқ 2:2 ҳисоби қайд этилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувида меҳмонлар тўртта гол уришди, бироқ 2:2 ҳисоби қайд этилди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 4-дақиқасида Ботирали Эргашев Холмуҳаммедовнинг зарбасини бартараф этди. 5-дақиқада Эминовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Каримов эгаллаб олди. 11-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди.

21-дақиқада Бобур Қосимов бурчакдан узатилган тўпни бош билан ўз дарвозасига киритиб қўйди - 1:0

23-дақиқада Суҳроб Бердиев Миркомил Локаевни ўз жарима майдончасида қўполик билан тўхтатди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Жасур Азимов 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1. 

28-дақиқада яна мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов бу сафар йиқитилди. Яна ўша Жасур Азимов пенальтидан унумли фойдаланди - 1:2. 

31-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини Ботирали Эргашев қийинчилик билан бартараф этди.

38-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг жарима майдони ичига кириб йўллага зарбаси ноаниқ чиқди. 

45-дақиқада Марко Милич гол урди, аммо у ўйинда ташқари ҳолатда эди ва ҳакамлар голни инобатга олишмади. 

Биринчи тайм 1:2 ҳисобида якунига етди. 


Иккинчи тайм бошланди. 

46-дақиқада Қувондиқ Рўзиев жарима майдонига тўп узатди, Миркомил Лоқаев кутилмаганда автогол қайд этди - 2:2.

68-дақиқада Сардор Эминовнинг зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.

79-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев оёқлари билан қайтарди! 

90-дақиқада мезбонлар гол уришлари мумкин эди, Бердиевнинг оширган тўпига шериклари ета олишмади!

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.


Қўқон-1912

Суперлига. 11-тур

15/06/2019, 18:00

2
:
2
Тугади

Динамо

Бобур Қосимов - 21', Жасур Азимов - 23', Жасур Азимов - 28', Миркомил Лоқаев - 46'

45'
90'
40'  Ойбек Рустамов
46'  Темур Усмонов (Жавоҳир Эсонқулов)
61'  Марко Милич
61'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Шаҳбоз Эркинов)
71'  Қувондиқ Рўзиев (Беҳруз Садиллоев)
21'  Бобур Қосимов
23'  Жасур Азимов
28'  Жасур Азимов
32'  Ҳакимжон Аламхонов
46'  Миркомил Лоқаев
46'  Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров)
61'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
69'  Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев)
90'  Сардор Эминов (Низомжон Норов)


ҚЎҚОН-1912 – ДИНАМО - 2:2
15 июнь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шохруҳ Саид

Голлар: Бобур Қосимов 21 автогол, - 1:0. Жасур Азимов 23 пенальти, - 1:1. Жасур Азимов 28 пенальти, - 1:2. Миркомил Лоқаев 46 автогол, - 2:2.

“Қўқон-1912”: 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (22. Шахбоз Эркинов, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев (17. Бехруз Садиллоев, 71), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Темур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов, 46), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 16. Жасур Ҳасанов.

“Динамо”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Хакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров, 46), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (20. Сирож Ҳамроев, 70), 23.Сардорбек Эминов (9. Низом Норов, 90), 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохруҳбек Абдураҳмонов.
Захира: 12. Шоҳжаҳон Эшбўтаев, 5. Аваз Агалиев, 14. Воҳид Шодиев, 19. Санжар Баратов, 28. Обид Ҳакимов, 44. Дилмурод Каримов.

Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аъламхонов 32, Ойбек Рустамов 40, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 58, Марко Милич 58.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика