UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси  15-тур

Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00

"Пахтакор" – "Нефтчи" 0:1

Голлар: Диёржон Туропов 70'

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (20.Ҳожимат Эркинов 80'), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73'), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Азиз Турғунбоев 70'), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достон Ҳамдамов 80')

Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 9.Михал Кухарчик, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Муҳаммадали Абдумажидов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (70.Аббос Ғуломов 69'), 13.Лутфулла Тўраев (с) (40.Бачана Арабули 69'), 19.Мирзохид Ғофуров (23.Диёр Туропов 69'), 20. Анвар Ғофуров (26.Олексей Ларин 23'), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Георгий Никабидзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Томислав Мрчела, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 77.Билолхон Тошмирзаев

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода 79', Диёржон Туропов 79', Аббос Ғуломов 82'

Четлатиш: Максим Шацких 52' ("Пахтакор" бош мураббийи)



90+8. Ўйин якунланди!

90+4. Сал қолса Туропов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, "шерлар" ҳимоячиси фаол ҳаракат қилиб, тўпни биринчи "илиб кетди".

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Азизбек Турғунбоев гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилгани маълум бўлди.

78. Қувватов!!! Нималар қилмоқда??? Сал қолса "Нефтчи" рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқариб юбориши натижасида иккинчи голини уриши мумкин эди.

76. "Пахтакор" эндиликда ҳужумларни кўпайтиришмоқда. 

74. Тошкентликлар гол ўтказиб юборгандан сўнг қандай ҳаракат қилади? Кузатамиз.

Туроповнинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси рекошетга учраб дарвоза тўридан жой олди!

70. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Диёржон Туропов учрашувда ҳисобни очди!

64. Water time

60. Баҳснинг 1 соати ортда қолди, ҳозирча ҳисоб 0:0. Олдиндаги ярим соатдан кўпроқ вақт мобайнида қандай ўйин кўрамиз, қизиқ...

52. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга қизил карточка кўрсатилди!

50. Банашак ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади, "Нефтчи" ҳимоячиси ажойиб ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.

48. Банашак ва Убайдуллаев тўқнашиб кетишди. Муҳсинжон майдонга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Алижоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

38. Диёр Холматовнинг дарвоза томон тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

36. Жарима зарбасидан узатилган тўпни дастлаб "Пахтакор" ҳимоячиси қайтарди, фарғоналик футболчи бош билан зарба берди, ушбу зарба аввал дарвоза устунига теккан бўлса, Қувватовнинг ҳаракати хавф бартараф этилишига сабаб бўлди.

34. Ҳозиргача бўлган жараёнларни ҳисобга олганда, ҳужумлар ташкил қилиш борасида "Нефтчи" футболчилари фаол.

30. Ўйин темпи бошидагига қараганда бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказмоқда.

23. Water time

23. Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

20. Ўйин темпи юқори. Жамоалар ҳақиқий футбол ўйнашмоқда.

12. Ҳаволатиб узатилган тўпни Черан бош билан дарвозага йўллади, бироқ аниқ бўлмади.

9. Никабидзе ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп анча ноаниқ кетди.

5. Фарғоналиклар майдонда прессинг уюштирмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика