UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  1 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  17 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми? Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?

Бугун Суперлиганинг 19-туридан 1 эмас 3 та учрашув ўрин олган.

Қайсидир маънода бугун бизни ўзгача оловли кун кутмоқда. Қаршида "Насаф" - "Шўртан" дербиси, Олмалиқда номлар Қосимов - Абрамов дуэли, Наманганда эса "Навбаҳор" - "Нефтчи" водий дербиси. Кўриниб турибдики бу учрашувларга қандайдир ортиқча таъриф шарт эмас. Бу тўқнашувлар ҳар доим, ҳар йили муҳимлилик аҳамиятини йўқотмаган. Биз эса масъулиятли беллашувларга оид қизиқ фактлар билан ўртоқлашамиз. 


Рўзиқул Бердиев "Насаф" устози сифатида "Шўртан"га ютқазмаган. Элита доирасида кечган барча 11 та баҳснинг барчасида "аждарлар" зафар қучган. Ғузорликлар охирги маротаба рақиби устидан 2011 йилги мавсумда 3 очкога эга чиққан. "Шўртан" бу йил меҳмондаги бирорта ўйинда натижани ўз фойдасига ҳал қила олгани йўқ. "Насаф" эса ўз майдонида рақибларига имкониятни бой бергани йўқ.


"Нефтчи" 2011 йилдан бери Наманганда "Навбаҳор"ни юта олмай келмоқда. Фарғоналиклар сўнгги бор "лочинлар"ни сафарда 2011 йил енгган. Кейинги 10 та ўйиннинг 5 таси дуранг, 5 таси майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган. 2011 йилдан буён "Навбаҳор"ни Усмон Асқаралиев, Мустафо Байрамов, Бахтиёр Ашурматов, Рашид Ғофуров, Александр Волков, Равшан Базаров, Илҳом Мўминжонов, Андрей Канчельскис, Деян Журжевич, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов, Самвел Бабаян, Сергей Лушчан каби мураббийлар бошқарди. "Нефтчи"га эса Суперлигада Амет Мемет, Мурод Исмоилов, Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Сергей Ковшов, Баҳром Ҳайдаров, Илҳом Мўминжонов, Виталий Левченко каби мураббийлар устозлик қилди. 


Яна бир маълумот, "Навбаҳор" бу мавсум уйда ютқазмаган Суперлиганинг икки жамоасидан бири бўлиб турибди. "Нефтчи" эса сафар ўйинларида мағлубиятсиз серия қайд этяпти.


"Динамо" - ОКМК учрашувлари охирги йилларда голларга бой ўтмоқда. Жамоаларнинг сўнгги 5 та ўйинида дарвозаларга жами 16 та гол урилган. Самарқандда кечган ўйинларда фақатгина бир маротаба мухлислар гол кўришмаган (2013 йил). Вадим Абрамов бу мавсумда 2 мағлубиятни ҳам фақат Самарқандда қабул қилиб олди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика