UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью Янгиликлар

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью

Суперлиганинг қолдирилган 14-турида “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоаси билан баҳслашади.

Учрашув 13 июль, жума куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 21:00да бошланди.


Суперлига, 14-тур
“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”
13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да
Бош ҳакам:
Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 37 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида "Насаф" нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Насаф" “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йилнинг 18 март кунида Навоийда ўтган ўзаро учрашувда, қаршиликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

"Насаф" Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 17 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.

 
Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябрь куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика