UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  0 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  3 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  4 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  2 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  11 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  14 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  9 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3 15:35Мбаппенинг онаси: "Ўғлим ҳеч қачон алдамаган"  8 15:02"Арсенал" қора рангдаги либосини тақдим этди  2

Суперлига. "Олимпик" Қаршида "аждарлар"нинг кечки "таоми"га айланди Янгиликлар

Суперлига. "Олимпик" Қаршида "аждарлар"нинг кечки "таоми"га айланди

Қаршида Ўзбекистон чемпионати доирасида "Насаф" - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига-2023, 7-тур
24.04.2023, 19:00
Қарши, "Марказий" стадиони
"Насаф" - "Олимпик" 3:0 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов.
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳаками: Иля Илин.
AVAR ҳаками: Тимур Гайнуллин.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Ҳусниддин Алиқулов (Шерзод Насруллаев 2та ассист ) 45+2, 70 2:0, Алибек Давронов (Жавоҳир Сидиқов) 90+5, 3:0

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов, 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 90), 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азизбек Амонов, 84) 19. Матеус Лима Круз (17. Суҳроб Нуруллоев, 90), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов,  22. Шоҳмалик Комилов, 23. Сардор Садуллаев,  25. Бекжон Рахматов,  29. Муҳаммаджон Раҳимов, 


"Олимпик": 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 10.Фарруҳбек Мухторов (44.Асадбек Раҳимжонов, 90 +6), 30.Жасур Жалолиддинов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46), 17.Темур Мамасидиқов (77.Рустамхон Азимов, 89), 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Русланбек Жиянов, 46) 37.Алишер Одилов.
Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Нодирбек Абдихолиқов,  19.Аҳмадулло Муқумжонов, 29.Искандар Бўсинов,  88.Азамат Абдурашидов.

Огоҳлантириш: Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") 19, Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Лима Круз ("Насаф") 66, Беҳзод Шамсиев ("Олимпик") 66, Жавоҳир Сидиқов ("Насаф") 74, Абдурауф Бўриев ("Олимпик") 80

Четлатиш: Шаҳзол Тоиров 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+6. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Фарруҳбек Муҳторов ўрнига Асадбек Раҳимжонов тушди. 

90+5. ГООООООООООЛ. "Насаф" ҳимоячилари бугун ҳужумчи ролида. Алибек Давронов жамоасининг учинчи голини урди. 

90+3. ЧЕТЛАТИШ. "Олимпик" футболчиси Шаҳзод Тоиров четлатилди, у иккинчи сариқни олди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Насаф",Лима Круз ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Тимур Мамасидиқов ўрнига Рустамхон Азимов тушди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизбек Амонов, "Насаф"

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Олимпик", Абдурауф Бўриев 

74. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Жавоҳир Сидиқов

72. Насибуллаев ВАРни тинглади ва голни ҳисобга олди, 

70. ГОООООООООООООЛ. Ҳусниддино Алиқуловски. Яна ўша ҳолат, Насруллаевдан узатма, Алиқуловдан бош билан гол. 

68. ЗАРБААААААА. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жиянов дарвозага буриб юборди. Неъматов вазият қаҳрамони. 

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Олимпик"дан Беҳзод Шамсиев, "Насаф"дан Лима Круз огоҳлантирилди

59. ЗАРБАААААААА. "Насаф"дан кетма кет ҳужумлар. Бозоровдан зарба, Насруллаевдан зарба. Ҳа, "аждарлар" оловларини пуркамоқда. Бирида Шукрон Йўлдошев, иккинчисида тўсин "Олимпик"нинг жонига орооо кирди. 

51. ЗАРБААААААААААА. Одилбек Абдумажидов чиройлиии гол уриши мумкин эди. Чамаси 30 метрдан йўлланган зарбаси тўсинга тегди. 

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шаҳзод Тоиров, "Олимпик"

46. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Отабек Жўрақўзиев ўрнига Руслан Жиянов тушди, Жасур Жалолиддинов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим тугади

45+2. ГОООООООООООООЛ. АЛИҚУЛООООВ. "Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Танаффусга гол уриб кириб кетмоқда. Насруллаевнинг юқорилатиб берган узатмасини Ҳусниддин Алиқулов боши билан дарвозага йўллади. У позициясини ўзгартирса ҳам бўлаверади. Ҳар ҳолда айрим ҳужумчилардан кўп гол уряпти.

38. ЗАРБАА. Акмал Мозговойнинг зарбаси кучсиз чиқди. Рақиб посбонига ортиқча хавф туғдирмади. 

35. Мамасидиқов ҳужумга ўтди. Баҳром Абдураҳимов ёрдамга етиб келиб хавфни бартараф этди. 

33. Хавфли вазиятлар кам. Тўп назорати биринчи планга чиқди. 

24. Устунлик майдон эгалари томонида. Қанотлар фаол, лекин ҳужумчилар яхши қўриқланмоқда. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов огоҳлантирилди. 

17. Учрашув давом этмоқда. Темп бироз пасайди. Меҳмонлар позицион ҳужумни бошлади. 

14. ЙЎҚ. Жарима зарбаси белгиланди. ВАР қарорни ўзгартирди. 

13. ВАР эшитилмоқда. Насибуллаев ВАРдаги ҳамкасбининг фикрларини тинглаяпти. 

12. ПЕНАЛЬТИИИИ,. Шавкат Насибуллаев "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Жасур Жалолиддинов жарима майдончасига кириши билан тўхтатиб қолинди, деб топилди.

8. Мезбонлар яна олдинга ўтишди. Насруллаевнинг узатмаси рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси самарасиз кетди.

6. "Насаф" бўш худудлардан фойдаланиш пайида. Рақиб ҳам бўш келмаяпти. Давом этамиз. 

5. ЗАРБАААААА. "Насаф" футболчиси Баҳром Абдураҳимов марказдан ажойиб рейд қилиб зарба йўллади. Зарба кучли аммо гол уриш учун бу етарли бўлмади. Шукурон Йўлдошев хотиржам ўз ўрнида.

 

Учрашув бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика