UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  0 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  8 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига. "Насаф" тўхтамаяпти. "Бунёдкор"га Қаршида жавобсиз бешта гол урилди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" тўхтамаяпти. "Бунёдкор"га Қаршида жавобсиз бешта гол урилди

Теглар :  БунёдкорНасаф
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

27 сентябрь, душанба

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

НАСАФ – БУНЁДКОР 5:0 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Илья Ильин

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Владимир Назаров

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Гол: Баҳром Абдураҳимов 9, 1:0, Ҳусайн Норчаев 18, 2:0, Ҳусайн Норчаев 81, 3:0, Ойбек Бозоров 87, 4:0, Суҳроб Нуруллоев 90, 5:0

 "Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Дониёржон Нарзуллаев, 8. Дилшод Саитов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Ҳусайн Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов (сардор)

Захира: 13. Азамат Сойибов, 6. Муродбек Раҳматов, 15. Жўрабек Маннонов, 20. Суҳроб Нуриллоев, 28. Сардор Саъдуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов, 70. Абу Бакр Ризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев, 99. Андрей Калудерович

"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев ( 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 76), 10. Хуршид Ғиёсов (7. Фарҳод Мираҳматов,76), 13. Лутфулла Тўраев (8. Санжар Рашидов, 82) (сардор), 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов,34),  17. Одилжон Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (34. Суҳроб Иззатов,76), 30. Абдулла Абдуллаев, 49. Иброҳим Томива

Захира: 1. Равшанбек Ягудин, 3. Диан Талхатов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 

Огоҳлантириш: Одилжон Абдураҳмонов ("Бунёдкор"),  Марко Станоевич ("Насаф") 38, Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор") 41, 

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 


90. ГООООООООООООООООООООООЛ. "Насаф" тўхтамаяпти. Суҳроб Нуруллоев бешинчи голни урди. 

87. ГООООООООООООООООООООЛ. "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдончаси ичида дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусайн Норчаев ўрнига Андрия Калудерович, Марко Станоевич ўрнига Абубакр Ризо Турдалиев майдонга тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Лутфулла Тўраев ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳмалик Комилов, Дониёр Нарзуллаев ўрнига Суҳроб Нуруллоаев майдонга тушди. 



81. ГООООООООООЛ. Ҳусниддин Алиқуловнинг боши билан узатган тўпини Ҳусайн Норчаев нозик ҳаракатлар билан "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди. Ҳужумни Марко Станоевич бошланганди. 

77. "Насаф"нинг голи ВАР қароридан сўнг инобатга олинмади. 

76. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Суҳроб Иззатов, Хуршид Ғиёсов ўрнига Фарҳод Мираҳматов, Авазбек Ўлмасалиев ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдонга тушди. 

66. ЗАРБААААААААА. "Насаф" ажойиб ҳужум ташкил қилди. Баҳром Абдураҳимовдан келиб тушган тўпдан сўнг Марко Станоевич зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

63. ЗАРБАААААААААА. Лутфулла Тўраевнинг боши билан юқоридан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

59. Ойбек Бозоров жуда фаол. 

55. "Насаф"нинг ёш футболчилари "Бунёдкор" ўйинчиларини осонликча ёш болаларча алдаб доғда қолдирмоқда. 

49. ЗАРБАААААА. Марко Станоевичнинг жуда қулай нуқтадан йўллаган зарбасини жонли девордаги Одилжон Абдураҳмонов қайтарди. 

47. ЗАРБАААААА. Баҳром Абдураҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45+2. ЗАРБАААААА. Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси хавфли чиқди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Лутфулла Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди. 

38. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Одилжон Абдураҳмоновга сариқ карточка билан жазоланди. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ, "Насаф" Марко Станоевичга сариқ карточка кўрсатилди. 

34. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди. 

20. Меҳмонлар жуда секин ўйнамоқда. Вазиятларда кескинлик йўқ. 

27. "Бунёдкор"дан хавфли ҳужум. Якуний зарбани голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

21. "Бунёдкор" жарима зарбасини голга айлантиришда хатога йўл қўйди. 


18. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. СУПЕРГООООООООООЛ. Ҳусайн Норчаев "Бунёдкор" дарвозасининг тўққизлигига тўпни қадаб қўйди. 


9. ГООООООООООООЛ. Баҳром Абдураҳимов жарима майдончасига ёриб кириб ажойиб зарба билан гол уриб "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳимоячилар Абдураҳимовга қаршилик кўрсата олишмади. 

1. "Бунёдкор"нинг илк ҳужуми хавфли чиқди. Томиванинг уриниши самарасиз кетди. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув 19:00да бошланади

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика