UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  0 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  7 15:10Про лига. "Олимпик" "Арал"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  13 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  4 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  3 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  16 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5

Суперлига. Охирги ўриндаги "Металлург" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Охирги ўриндаги "Металлург" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Суперлига, 16-тур
"Металлург" - "Нефтчи" 0:0

15.08.2024. 18:00
ОКМК спорт мажмуаси, Олмалиқ
Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Мақсудов, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
ВАР: Равшан Абдувоҳидов
АВАР: Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳрух Саид

"Металлург" — 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Керим Палич, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов (88.Сирожиддин Қўзиев, 71), 7.Асадбек Собиржонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 90+2), 14.Аброрбек Тошқўзиев (99.Аббосбек Эргашбоев, 62), 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (25.Шахзоджон Неъматжонов, 62), 98.Балса Секулич (10.Шахзодбек Убайдуллаев, 71).
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 8.Искандар Шайқулов, 11.Далер Шарипов, 19.Абубакр Ашуров, .

"Нефтчи" — 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 8.Сардор Абдураимов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (17.Санжар Қодирқулов, 59), 11.Шоҳруз Норхонов (77.Билолхон Тошмирзаев, 59) 20.Анваржон Ғофуров, 22.Азизбек Амонов (9.Ҳусаин Норчаев, 75), 30.Қувондиқ Рўзиев (99.Нсунгуси Эффионг, 75), 55.Манучехр Сафаров, 70.Аббосжон Ғуломов
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 14.Хуршидбек Мухторов, 21.Мухсинжон Убайдуллаев, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов 53, Балса Секулич 61, Асадбек Собиржонов 65, Анваржон Ғофуров 90+3. 

Четлатиш: Санжар Қодирқулов 90+6.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+9. ЎЙИН ТУГАДИ! "Металлург" - "Нефтчи" 0:0

90+8. ЗАРБАААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Давронов жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

90+6. ВАР Четлатиш! "Нефтчи". Санжар Қодирқулов

90+5. Бош ҳакам ВАРни томоша қилмоқда.

90+3. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

90+2. Ўзгариш. "Металлург". Собиржонов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшилди

85. Зарба! Собиржоновнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди

84. УХХХ! "Металлург"дан хавфли ҳужум! Дастлаб Убайуллаевнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Ботирали Эргашев қайтарди, қайтган тўпни Собиржонов яна дарвозага йўллади, яна Ботиралидан сейв!

83. Зарба! Убайдуллаев узатган тўпга Кучеренко зарба берди, ноаниқ.

75. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Амонов ва Рўзиев ўрнига Норчаев ва Эффионг тушди

72. Зарба! Аббос Эргашбоевнинг бош билан зарбаси, бироз ноаниқ.

71.Ўзгаришлар. "Металлург". Секулич ва Сатторов ўрнига Убайдуллаев ва Қўзиев тушди

70. УХХХ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Азизбек Амоновнинг ақлли тўп узатишидан кейин Аббос Ғуломов жарима майдони ичида бирга-бир қолаётганди, аммо тўпни тўхтата олмади! 

69. ЗАРБАА! Қувондиқ Рўзиевнинг 25 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Давронов тўпни ушлаб олди 

65. Огоҳлантириш. "Металлург". Асадбек Собиржонов

62. Ўзгаришлар. "Металлург". Тошқўзиев ва Миличкович ўрнига Эргашбоев ва Неъматжонов тушди

61. Огоҳлантириш. "Металлург". Балса Секулич

59. Ўзгариш. "Нефтчи". Қаҳрамонов ва Норхонов ўрнига Қодирқулов ва Тошмирзаев тушди

53. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Шоҳруз Норхонов

48. Аброр Тошқўзиев узатган тўпга Секулич зарба бера олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. "Нефтчи"да жарима тўпи, аммо наф келтирмади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

42. Зарба! Аброр Тошқўзиевдан зарба, тўп йўлига Цигер тўғаноқ бўлди

32. Зарба! Асадбек Собиржоновдан кучли зарба. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

25. Waterbreak яъни футболчилар сув ичиб олишди

23. Зарба! Тошқўзиевнинг жаримадан узатган тўпини Кучеренко боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ

22. Сардор Абдураимов Худойшукур Сатторовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

15. Учрашув соат 18:00да бошлангани учунми ўйин темпи у қадар юқори эмас, ҳаво жуда иссиқ

10. "Металлург" биринчи бурчак тўпига эга бўлди, аммо узатма ўхшамади, ҳамон хавфли вазият содир этилмади

5. Дастлабки 5 дақиқада жамоалар бир-бирларини ўрганиш билан банд бўлишди, хавфли вазиятлар йўқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика