UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди!  3 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол Янгиликлар

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Суперлиганинг 22-турида Қаршида меҳмон бўлган "Металлург" минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Кўпчилик бу ўйинни қизил карточка ва голга айланмаган пенальти орқали эслаб қолса керак. Лекин "Марказий" ўйингоҳда содир бўлган энг эътиборли воқеа бу эмас. Бекободликларга қарши баҳсда "Насаф" сардори жамоа либосидаги илк голини урди. Сезганингиздек, гап Шерзод Аъзамов 2017 йилнинг ёзида "Пахтакор"га ўтиб кетгач, Ғузорнинг "Шўртан"идан Қаршига кўчган Умар Эшмуродов ҳақида кетяпти.

28 ёшли ҳимоячи Мақсуд Каримов жамоани тарк этганидан кейин (2019 йил) "Насаф" сардорига айланган эди. Унинг "аждарлар" таркибида Суперлигада гол уриши учун 104 ўйин керак бўлди.

Бевосита учрашувга тўхаталадиган бўлсак, Қарши шаҳри жамоаси мавсумдаги 12-ғалабасини тантана қилди. Бу ўз-ўзидан "Металлург"нинг жорий йилдаги 15-мағлубиятига айланди (Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич).

Ўзаро ўйинлар тарихи (Ўзбекистон чемпионати)

Насаф: 30 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият

Металлург: 12 ғалаба, 6 дуранг, 30 мағлубият

Тўплар нисбати — "Насаф" 79:38 "Металлург"

Мазкур ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. "Металлург" эса қаторасига 4-ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика