UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  1 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1

Суперлига иккинчи турнинг қолган учрашувлари олдидан кимнинг имкониятлари қандай? Янгиликлар

Суперлига иккинчи турнинг қолган учрашувлари олдидан кимнинг имкониятлари қандай?

Кеча Суперлиганинг 2-тур учрашувларига старт берилди.

Ушбу турда Олмалиқнинг АГМК жамоаси ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилган бўлса, Навоийнинг  “Қизилқум” клуби Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Энг қизиғи, ушбу икки учрашувда ҳам меҳмонлар уйларига 3 очко билан ортга қайтди. Суперлиганинг совринли ўринлари учун кураш қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун 2-турдан ўрин олган “Локомотив” – “Металлург” ҳамда “Насаф” – “Бухоро” жамоалари ўзаро тўқнаш келса, эртага “Бунёдкор” – “Пахтакор”, “Сўғдиёна” – “Нефтчи” жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Ушбу баҳслар олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаймиз.



“ЛОКОМОТИВ” – “МЕТАЛЛУРГ”

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси  Тошкентда “Локомотив” жамоаси меҳмони бўлади. Дастлабки турда бекободликлар ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилди ва томонлар нурсиз дуранг қайд этишди. “Темирйўлчилар” айни дамда 2та фронтда кураш олиб бормоқда. Шу сабабли, “Локомотив” ҳар 3 кунда 1та ўйин ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бири ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйин бўлса, иккинчиси Суперлигада. “Локомотив” биринчи турда Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлди ва рақибларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Тошкентга 3 очко билан ортга қайтди. “Локомотив” ҳамда “Металлург” жамоаларининг ўзаро ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, жамоалар 26 маротаба тўқнаш келишган. 7та учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган бўлса, 3 маротаба “Металлург” жамоасининг қўли баланд келган. Бугунги учрашувда ҳам мезбонларнинг имкониятлари бироз кўпроқ.

Имкониятлар: 55/45


“НАСАФ” – “БУХОРО”

Бугун суперлиганинг яна бир қизиқарли учрашуви бўлиб ўтади. Қаршининг “Насаф” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. “Аждарлар” ҳам “Локомотив” сингари 2та фронтда кураш олиб бормоқда. “Насаф” ҳам деярли ҳар 3 кунда ўйин 1та ўтказишга тўғри келади. “Насаф” жамоаси биринчи турда Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди ва 1 очко билан ортга қайтишга мажбур бўлди. “Аждарлар” 6 март куни ОЧЛ гуруҳ босқичида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда рақибларини мағлуб этишди. Ушбу учрашувда қўлга киритилган ғалаба сўнг, футболчиларнинг кайфияти аъло даражада эканлиги шубҳасиз. “Насаф” футболчилари мана шундай кайфият рақибларига анча қийинчилик туғдириши аниқ. Бухоронинг “Бухоро” жамоаси дастлабки турда ўз уйида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Суперлига баҳсларида жамоалар кучли олтиликка кириш учун майдонда борини бериш кураш олиб бормоқда. “Бухоро” жамоси ҳам Қаршига шунчаки “тандир гўшт” еб кетиш учун келмайди. Улар ҳам 3 очко билан ортга қайтишга ҳаракат қилади. Бугун Қаршида мухлисларни шиддатли учрашув кутиб турибди. Ушбу баҳсда “Насаф” жамоасининг имкониятлари бироз кўпроқ.

Имкониятлар: 55/45




“БУНЁДКОР” – “ПАХТАКОР”

Эртага футбол мухлислари Тошкент дербиси гувоҳи бўлишади. Ушбу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар аввалдан кескин курашларга бой бўлиб келган. Икки азалий рақиблар майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш олиб боришади. Шу кунга қадар жамоалар 22 бор тўқнаш келишган. 6та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 7 учрашувда “қалдирғочлар” рақибларини мағлубиятга учратган. Қолган 9 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Бу сафарги тўқнашувда бизни кескин курашларга бой учрашув кутиб турибди. Эртага иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун кураш олиб боради. Бундан аввалги турда “Пахтакор” ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Бунёдкор” ўз уйида АГМК жамоасини қабул қилиб мағлуб бўлишига бир бахя қолди.  “Бунёдкор” жамоаси ўтган йили ОЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолганди, бу йил эса бу иш улар учун анча қийин кечиши аниқ. Сабаби, кучли учлик учун баҳс олиб бораётган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам “Бунёдкор” ҳар бир учрашувда очко олишга тўғри келади.

Имкониятлар: 50/50  



“СЎҒДИЁНА” – “НЕФТЧИ”

Иккинчи турни “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари якунлаб беришади. Ушбу учрашув ҳам қизиқарли кечиши шубҳасиз. Сабаби, иккала жамоа ҳам дастлабки турда ғалаба қозона олмаган. Жамоалар ўзаро 44 маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 7тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган бўлса, 28 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. “Нефтчи” жамоаси суперлига баҳсларида янгиланган таркиб билан иштирок этмоқда. Сергей Ковшов шогирдлари “Насаф”га қарши учрашувда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, эртанги баҳсда Фарғонага очко билан қайтиши аниқ. “Сўғдиёна” футболчилари бунга йўл қўйиб беришадими? Жиззахликлар қандай бўлмасин эртага 3 очко олиш учун майдонда борини бериб ҳаракат қилишади. Бу учрашувда жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг.

Имкониятлар: 50/50

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика