Суперлига. 20 мингдан зиёд мухлис келган дербида "Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
10 мар 2018, 19:25
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

 

2-дақиқада мезбонлар жарима тўпи ишлашди, Миржамол Қосимовнинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 6-дақиқада меҳмонлар вакили Тиаго Безерра ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

13-дақиқада Ғиёсов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва шеригига узатди, Нурматов тўпга ета олмади. 

16-дақиқада Сайфиев чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гриффитснинг бош билан берган зарбасидан кейин Зуҳуров тўпни яна ушлаб олди.

18-дақиқада Исмоил Гонсалвешнинг зарбасини Зуҳуров тўпни қийинчилик билан қайтарди!

30-дақиқада Машариповнинг пасидан сўнг Безерра жуда қулай вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

47-дақиқада Машарипов узоқ масофадан зарба берди, тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

59-дақиқада Комиловнинг пасидан сўнг Нурматов гол уриши мумкин эди, аммо у тўпга ета олмади.

62-дақиқада Безерранинг пасидан сўнг Гриффитс боши билан зарба берди, Зуҳуров ажойиб сейв билан тўпни қайтарди.

66-дақиқада Нурматов гол урди, аммо ҳакам тўп унинг қўлига теккани учун голни инобатга олмади.


79-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Элдорбек Суюнов дастлабки зарбани қайтарди, қайтган тўпни Рустам Ашурматов яқин масофадан гол урди - 1:0. 

90+3-дақиқада Собирхўжаев тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. Пенальтини Жасур Ҳакимов амалга оширди, тўпни Муроджон Зуҳуров қайтарди!!!

ЎЙИН ТУГАДИ. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0



10 март (шанба). Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20186 томошабин
17:30 - “Бунёдкор” – “Пахтакор” 1:0
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), И.Худайдатов (Тошкент).
Назоратчи – Р.Серазитдинов.
Комиссар – М.Саидқосимов.

Гол: Рустам Ашурматов 79, - 1:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Ҳакимов 90+3 (дарвозабон).

"Бунёдкор": 25.Мурод Зуҳуров - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 2.Рустам Ашурматов, 6.Анвар Ғофуров, 4.Акром Комилов - 8.Жавлон Иброҳимов, 44.Миржамол Қосимов (18.Сардор Собирхўжаев, 60), 30.Хуршид Ғиёсов (3.Ислом Қобилов, 85) 11.Муроджон Тошматов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 13.Санжар Қодирқулов (28.Даврон Умиров, 46).  
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Абдулла Абдуллаев, 14.Миржаҳон Мираҳматов, 15.Фарруҳ Икромов, 21.Расул Йўлдошев, 99.Филипп Раевац.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов - 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев - 8.Дилшод Раҳматуллаев (7.Азимжон Аҳмедов, 82), 80.Ростин Гриффитс - 77.Тиаго Безерра, 18.Баҳром Абдурахимов (22.Жасур Яхшибоев, 69), 9.Жалолиддин Машарипов - 11.Исмоил Гонсалвеш (20.Жасур Ҳакимов, 78).
Захира: 12.Александр Лобанов, 10.Жамшид Искандеров, 21.Камолиддин Тожиев, 27.Достон Иброҳимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›