UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0

Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди Янгиликлар

Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Металлург" учрашуви якунланди.

Бунёдкор

Амир Тўрақулов - 41'

Суперлига. 24-тур

08/11/2024, 18:15

1
:
1
Тугади

Металлург

Одилбек Абдумажидов - 69'

45'
90'
41'  Амир Тўрақулов
41'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Аҳмадилло Муқумжонов (Музаффар Олимжонов)
68'  Андрия Филипович (Луис Качорри)
72'  Усмонали Исмоналиев (Фране Чирьяк)
55'  Аброр Тошқўзиев (Аббос Эргашбоев)
69'  Одилбек Абдумажидов
69'  Марко Миличкович
84'  Далер Шарипов (Балса Секулич)

Суперлига 

24-тур

"Бунёдкор" – "Металлург" 1:1

8 ноябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Адҳам Рихсибоев, Шоҳруҳ Мақсудов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Даниил Яценко

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Гол: 1:0 — 41, Амир Тўрақулов (Темурхўжа Абдухолиқов), 1:1 — 69, Одил Абдумажидов (Марко Миличкович).

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев (8.Фране Чирьяк, 72), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович (74.Луис Качорри, 68), 57.Амир Тўрақулов, 65.Аҳмадулло Муқумжонов (77.Музаффар Олимжонов, 46), 93.Александр Зевадинов.

Захира: 1.Марин Любич, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Расул Йўлдошев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Билол Туплиев, 66.Азизбек Тўлқинбеков.

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одил Абдумажидов, 5.Олександр Кучеренко, 8.Искандар Шайқулов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Далер Шарипов (98.Балса Секулич, 84), 14.Аброр Тошқўзиев (99.Аббос Эргашбоев, 55), 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович, 88.Сирожиддин Қўзиев.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 19.Абубакир Ашуров, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Иван Йосович, 39.Сайиддин Мавлонов, 61.Дилшод Раҳмонов, 77.Алишер Хайруллаев.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. Мезбонларда яхши вазият юзага келди, сўнгги лаҳзада Абдумажидов хавфли қайтариш амалга оширди, ҳатто у ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Луис Качорри рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани сабабли гол инобатга олинмади.

84. Хавфли вазият! Бурчак узатмасидан сўнг мезбонлар томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

84. "Металлург" ўзгаришга қўл урди.

80. Миличковичнинг бурчак узатмасига шериги етиб кела олмади, акс ҳолда биринчи голга ўхшаш вазият кўришимиз мумкин эди.

76. Ўринбоевнинг зарбасини "Бунёдкор" посбони эгаллаб олди.

72. Миличковичнинг стандартдан узатмасини Абдунабиев қайтарди.

69. ГОЛ! Абдумажидов бурчакдан узатилган тўпни боши билан "Бунёдкор" дарвозасига жойлаб қўйди!

68. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш.

67. Хавфли вазият! Миличковичнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

63. Ғофурбековнинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

62. Меҳмонлар томонидан йўлланган кетма-кет икки зарбани Абдунабиев бартараф этди.

58. Зарба! Уратанинг узатмасидан сўнг Абдухолиқов бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши аниқ чиқмади.

55. "Металлург" таркибида ўзгариш рўй берди.

54. Зарба! "Металлург" футболчиси томонидан йўлланган зарбани Абдубаниев бартараф этди.

51. Исмоналиевнинг чап қанотдан узатган тўпини Давронов эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+2. Шойқуловнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. ГОЛ! Абдухолиқовдан тўпни қабул қилиб олган Тўрақулов чап оёқда рақиб дарвозасининг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди!

40. Зарба! Ўринбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдунабиев қайтарди.

36. Хавфли вазият! "Металлург" ҳимоячиси тўпни қайтаришда, дарвозабони эса тўпни ушлашда хатога йўл қўйди, аммо Абдухолиқов бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

33. Қайсидир жамоа ҳужум қилишини кутяпмиз. Жамоалар гўёки ҳеч нарсани йўқотмаётгандек бамайлихотир ўйнамоқда.

26. Охирги дақиқаларда бирорта кўзга кўринарли вазият содир бўлмади, ўйин жуда зерикарли руҳда ўтмоқда.

19. Қўзиевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

17. "Бунёдкор"нинг илк бурчак узатмаси Филиповичнинг анча ноаниқ зарбаси билан якунланди.

15. Хавфли вазият! Шарипов рақиб посбони билан бирга-бир вазият гол ура олмади, аниқроғи, Абдунабиев тўпни қайтарди. Қолаверса, Далер ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

12. "Металлург" футболчиси томонидан йўлланган зарбани Абдунабиев эгаллаб олди.

10. Тўрақуловнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устидан юқорилаб кетди.

7. Филиповичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

4. Хавфли вазият! Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмасидан сўнг Ўринбоев рақиб жарима майдонида зарба йўллаши мумкин эди, бироқ "Бунёдкор" ҳимоячиси сўнгги паллада тўпни қайтарди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Металлург" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика