UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  0 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  3 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  4 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0

Суперлига. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди

Теглар :  БунёдкорБухоро
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлари билан танишиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 

14-дақиқада Арслонмурод Омоновнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

16-дақиқада Миржамол Қосимовнинг кучли зарбасини Асилбек Омонов ажойиб сейв билан қайтариб қолди. 

29-дақиқада Миржамол Қосимов жарима тўпи тепди, унинг зарбасини Асилбек Омонов бу сафар ҳам ажойиб тарзда тўпни қайтарди.

30-дақиқада меҳмонлар чап қанотдан олдинга ўтишди, ҳужумни Султонов қайтарди. 

34-дақиқада Азиз Ибрагимов тўп учун курашда Мирғиёс Сулаймоновнинг юзини босиб олди. Футболчи ўзига келиб ўйинни давом эттирмоқда. 

37-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Арслонмурод Омонов бурчак тўпини амалга оширди, Бобур Омоновнинг зарбасини Султонов қайтарди, қайтган тўпни Клисура дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 

Айтиш керакки "Бухоро" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"га сафарда гол урди.

42-дақиқада Суҳробжон Султонов яна бир сейв намойиш этди. Саламат Қутибоев зарба берганди.

43-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан ўнг оёқда узатилган тўпни Жавлон Иброҳимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 1:1. 

Биринчи тайм тугади. 

46. Танаффусда "Бухоро" сафида икки ўзгариш бўлди. Ибрагимов ўрнига Бердимуродов, Умуров ўрнига Р.Ҳасанов тушди

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Акром Комилов чап оёқда хавфли зарба берди тўп дарвоза ёнидан ўтиб майдонни тарк этди.

52-дақиқада Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кирди ва жамоадошларига тўпни узатди, "Бухоро" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

55-дақиқада Бурчакдан узатилган тўпга Нурматов зарба берди, Асилбек Омонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

"Бухоро" футболчилари бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштиришмоқда, "Бунёдкор футболчилари ҳужумларни қайтармоқда.

58-дақиқада Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди

63-дақиқада Шаҳзод Нурматов зарба берди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

64-дақиқада Асилбек Омонов яна бир марта сейв қилди.

65-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов  ўрнига Филип Райевац тушди

70-дақиқада Баҳодир Насимов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди

71-дақиқада "Бухоро" бурчак зарбасини амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпга Бобур Омонов боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди.

72-дақиқада мезбонлар гол уришди. Райевацнинг пасидан сўнг Хуршид Ғиёсов гол урди - 2:1. 

78-дақиқада Сардор Собирхўжаев ўрнига Давронбек Умиров тушди

79-дақиқада Арсланмурот Омонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди, узатилган тўпга Санъат Шиҳов боши билан зарба берди, бироқ Шиҳовнинг тўпга берган зарбаси ноаниқ.

80-дақиқада Хуршид Ғиёсов симуляция учун огоҳлантирилди

81-дақиқада Филип Райевац Даврон Умировга тўпни узатди, Асилбек Омонов дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

88-дақиқада Миржамол Қосимов ўрнига Ислом Қобилов тушди

90-дақиқада Муроджон Тошмадов хавфли зарба берди Асилбек Омонов ушбу зарбани қайтарди.

90-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг пасидан сўнг Филип Райевац гол урди - 3:1. 


Бунёдкор

Жавлон Иброҳимов - 43', Хуршид Ғиёсов - 72', Филип Райевац - 90'

Суперлига. 4-тур

30/03/2018, 18:00

1
:
3
Тугади

Бухоро

Марко Клисура - 37'

45'
90'
37'  Акром Комилов
43'  Жавлон Иброҳимов
43'  Муроджон Тошматов
58'  Сардор Собирхўжаев
65'  Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац)
72'  Хуршид Ғиёсов
72'  Филип Райевац
80'  Сардор Собирхўжаев (Даврон Умиров)
80'  Хуршид Ғиёсов
88'  Миржамол Қосимов (Ислом Қобилов)
90'  Филип Райевац
90'  Хуршид Ғиёсов
5'  Нозим Умуров
28'  Артем Филипосян
37'  Марко Клисура
46'  Азиз Ибрагимов (Раҳматулло Бердимуродов)
46'  Нозим Умуров (Роббим Ҳасанов)
70'  Баҳодир Насимов (Шаҳбоз Эркинов)


Суперлига. 4-тур.
18:00 - “Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 (1:1)
30 март 2018. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 15421 томошабин
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар: А. Фролов

Голлар: Марко Клисура 37, - 0:1. Жавлон Иброҳимов 43, - 1:1 (Муроджон Тошматов). Хуршид Ғиёсов 72, - 2:1 (Филип Райевац). Филип Райевац 90+1, - 3:1 (Хуршид Ғиёсов).

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (99.Филип Райевац, 65), 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев (28.Давронбек Умиров, 80), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (3.Исломжон Қобилов, 88).
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 10.Абдулла Абдуллаев, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Фарруҳ Икромов, 21.Расул Йўлдошев,

"Бухоро": 30.Асилбек Амонов, 3.Бобур Омонов, 5.Марко Клисура, 7.Арсланмурот Омонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Нозим Умуров (27.Раббимжон Ҳасанов, 46), 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 14.Баҳодир Насимов (22.Шаҳбоз Эркинов, 70), 16.Артём Филипосян, 86.Азиз Ибрагимов (55.Раҳматулло  Бердимуродов, 46).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 15.Беҳруз Шодмонов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Анваржон Жўраев,  66.Миржалол Жумаев, 89.Сергей Русецкий.

Огоҳлантиришлар: Нозим Умуров 5, Артём Филипосян 28, Акром Комилов 37, Сардор Собирхўжаев 58, Хуршид Ғиёсов 80.


"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви нима учун жонли намойиш этилмаяпти?

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика