UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  32 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат Янгиликлар

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилганини эълон қилди.

Шу муносабат билан ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суперлига уй сафар тизимида давом этадими?

- Биз ишлаб чиққан режага кўра Суперлига учрашувлари уй-сафар тизимида давом эттирилади.

- Суперлига ўййинларини ёритишни истаган ОАВ ўинларга киритиладими?

- ОАВ ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Уларга ҳам карантин қоидалари тақдим этилади, протоколга тўлиқ амал қилинади. Қайси жойдан кирилади, қайси жойдан чиқишади барчаси тартибли бўлади. Шу талабларга амал қиладиган ОАВ вакиллари ўйинларга киритилади.

- Бешта ўзгаришга рухсат бериладими?

- Бешта ўзгаришга рухсат берилади, лекин 3та имкониятда. Яъни бир жамоа ўйин давомида 3 марта ўзгариш учун пауза олади. Таймлар орасида ҳам футболчини алмаштириш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, 5 футболчини ўзгартириш имконияти биринчи давра якуни, 13-турга қадар рухсат берилади.

- Суперлига баҳслари бошлангач, худо кўрсатмасин қайсидир футболчи ёки мураббийдан вирус чиқса бутун жамоа карантинга олинадими?

- Бу саволга жавобни аниқ билмайман. Лекин катта эҳтимол билан шундай бўлади. Бу нарсани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳал қилишимиз керак. Айни пайтда Навоийда хизмат сафаридамиз, Тошкентга қайтганимиздан кейин улар билан учрашиб, барчасини келишиб оламиз.

- Тўрт даврадан иборат ПРО-лига тақдири нима бўлади?

- Хабарингиз бор, 2020 йилги ПРО-лига ҳали бошланмаган. Шу боис ушбу лига клублари бош мураббийлари билан гаплашиб, форматини ўзгартирамиз ва чемпионат баҳслари қачон старт олишини алоҳида эълон қиламиз.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика