Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси

Sherzod Nurmatov
11 апр 2023, 12:14
Кеча Суперлига 5-турига якун ясалди ва тур рамзий жамоаси шакллантирилди.

Тур рамзий жамоасига киришга муносиб ва лойиқ футболчилар ўртасида ҳам ўзига хос рақобат юзага келди. Сайт таҳририяти 5-турни ҳар тарафлама яхши ва сифатли ўтказган футболчилардан ташкил топган ўн битталикни тузиб чиқди.

Рамзий жамоа тузилишида жамоаларнинг асосий қисми фойдаланаётган 4-3-3 тактик схемали жойлашувдан фойдаланилди. "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган "Пахтакор"дан уч, "Турон" устидан минимал ғалабага эришган "Олимпик"дан икки ва "Нефтчи", "Бунёдкор", "Насаф", ОКМК, "Металлург" ва "Сурхон" клубларидан 1 нафардан футболчи рамзий жамоага киритилди.

Дарвозабон: Акбар Тўраев ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"); Асадбек Раҳимжонов  ("Олимпик"); Даврон Эргашев ("Бунёдкор"); Шерзод Насруллаев ("Насаф");

Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов (ОКМК); Аббос Файзуллаев ("Пахтакор"); Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург"); Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"); Руслан Жиянов ("Олимпик");

Ҳужумчи: Сильванус Нимели ("Сурхон")

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›