UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  6 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Қуйида Суперлиганинг 4-турида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.


"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлига 4-тур рамзий терма жамоасининг тактик схемаси 3-5-2ни ташкил қилди.

Унга кўра, рамзий терма жамоа дарвозасига АГМК кипери Павел Матяш муносиб кўрилди. Ушбу посбон амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди ва 4та сейв амалга оширди.

Уч нафар ҳимоячи сифатида "Пахтакор" аъзоси Марко Симич, "Қўқон-1912"нинг стандартларни амалга оширувчи ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ҳамда АГМКга "темирйўлчилар" устидан ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган Владимир Бубаньялар киритилди.

Таянч ярим ҳимоячиси сифатида "Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов танланди. Иброҳимов гол урганини инобатга олмаганда ҳам ҳимояланишда жуда фаол ва фойдали ўйнади. Кўп бор ҳужумга ўтган рақиблардан тўпни олиб қўйди. Ярим ҳимоянинг марказидан Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") ва Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") ўрин олди. Ғиёсов "Бухоро" билан беллашувда битта гол урди ва Райевацнинг голига чиройли пас берди. Сидиқов эса "Навбаҳор" мағлуб этилган тўқнашувда фаол ўйин намойиш этди.

Вингерлар сифатида "Пахтакор"дан Жалолиддин Машарипов ва "Металлург"дан Суҳроб Нуруллоев танланди. Агар Элгужа Григалашвили бу турда хет-трик қайд этмаганида тур футболчиси катта эҳтимол билан Машарипов бўлиши мумкин эди. У жамоасининг уччала голида ҳам иштирок этди. Суҳроб Нуруллоев эса "Насаф"дан сафарда очко олинишини таминлаган голни чиройли тарзда киритди.

Рамзийнинг ҳужум чизиғига эса бу турда фантастик ўйнаб юборган Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") ва захирадан тушиб ўзини максимал даражада кўрсата олган Филип Райевац ("Бунёдкор") киритилди. Элгужа сафарда "Сўғдиёна"га учта гол урди, барча голлар ўйинчининг индивидуал мехнатлари эвазига киритилди. Филип эса Ғиёсовга бош билан пас берибгина қолмай, чиройли гол ҳам урди.


Рамзий терма жамоа (3-5-2)

Дарвозабон:
Павел Матяш (АГМК).

Ҳимоячилар: Марко Симич ("Пахтакор"), Владимир Бубанья (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912").

Марказий ярим ҳимоя чизиғи: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912").

Вингерлар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Суҳроб Нуруллоев ("Металлург").

Ҳужумчилар: Филип Райевац ("Бунёдкор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум").


Тур футболчиси - Элгужа Григалашвили

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика