UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  1 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган ўйинларга якун ясалди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

Суперлигани тарк этиб бўлган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бу тур Қаршида меҳмон бўлишди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар Иван Соловьёвнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин самарқандликлар посбони Фарҳод Раҳматов гўё -"нима қилсангиз ҳам бугун менга бошқа гол уролмайсизлар", - дегандек қўриқлади дарвозасини. Соловьёв, Станоевич ва Алиқуловнинг ўйиндан берган хавфли зарбаларини бартараф этди. 64-дақиқада эса Матеус Лима томонидан ижро этилган пенальтини ҳам қайтарди. Айнан у сабаб "Динамо" "Насаф"га йирик ҳисобда ютқазмади. "Динамо" дарвозабони Фарҳод Раҳматов Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Бу турда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жарима майдончаси ташқарисидан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО


ОЧЛга йўлланма берувчи ўринлар учун кураш олиб бораётган АГМК бу турда "Нефтчи" меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлими фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса Миржалол Қосимов ўзгаришлар эвазига ўйинни ютиб кетди. Ҳа, айнан мураббий захирадан тушган футболчилар ҳар уччала голни уришди ва олмалиқликларга сафарда муҳим 3 очкони тақдим этишди. Шу куни М.Қосимов захирадан туширган Мартин Боаке 2та гол урди, Алишер Жалилов голли пас берди Элдор Бегимов гол урди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Миржалол Қосимов 24-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Суперлига 24-турида "Олимпик" жамоаси уйда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ана шу учрашувнинг 15-дақиқасида "Олимпик" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Мухторов жароҳат олди ва унинг ўрнига мажбурий ўзгариш ўлароқ Муҳаммадали Ғиёсов майдонга туширилди. Ва Ғиёсов кутилмаганда тақдим этилган имкониятдан максимал фойдаланди. У жамоаси тепган пенальтини ишлади (ундан олдин рақиб ҳимоячиси Аброр Тошқўзиевдан тўпни олиб қўйиб пенальти ишланган қарши ҳужумни бошлаб берганди), кейин Лобанов қайтарган тўпни дарвозага жойлади. Иккинчи бўлимда эса ўз дублини расмийлаштириб қўйди. Шу куни захирадан тушиб жамоасига ғалабани олиб берган Муҳаммадали Ғиёсов Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика