UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   1 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  31 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Суперлига-2018 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси Янгиликлар

Суперлига-2018 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси

Якунига етган мавсум ҳақидаги маълумотларни беришда давом этамиз. Бу сафар жамоаларнинг дарвозабонлари ҳақида сўз юритамиз. Зеро дарвозабон - ярим жамоа ҳисобланади.

2018 йилги мавсумда Суперлигада жами 29 нафар дарвозабон майдонга тушди.

АГМК сафида энг кўп, тўрт нафар посбон майдонга тушди. "Бухоро", "Қизилқум", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоаларида уч нафардан дарвозабонлар ўйинларда иштирок этишди. Фақат "Қўқон-1912" мавсумнинг бошидан охиригача бир посбонга ишонч билдирди.

Қўқонликлар посбони Ўткир Юсупов барча 32та ўйинда майдонга тушиб тўлиқ ўйнаган ягона дарвозабон бўлди.  Ундан кейинги ўринларни 30тадан ўйин ўтказган "Пахтакор"дан Элдорбек Суюнов ва "Локомотив"дан Игнатий Нестеров банд этишди.  АГМК посбони Низомиддин Зиёвуддинов бир марта майдонга тушди холос.

Майдонга тушган энг ёш дарвозабон 1999 йилда туғилган Умиджон Эргашев ("Насаф") бўлди. 1982 йилда таваллуд топган Маъмур Икромов ("Локомотив") кетма-кет иккинчи йил чемпионатимизнинг энг фахрий дарвозабонига айланди.



"Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов 2018 йилги Суперлигада дарвозасига белгиланган 4та пенальтидан 3тасини қайтаришга эришиб рекордчига айланди. Тўрт дарвозабон эса мавсум даомида биттадан пенальти қайтаришди. Булар Суҳробжон Султонов ("Бунёдкор"), Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор"), Акбар Тўраев ("Навбаҳор"), Музаффар Абдуллаев ("Нефтчи").

Дилшод Ҳамроев 2018 йилги мавсумни икки клуб сафида ўтказган ягона дарвозабон бўлди.  У биринчи даврани "Сўғдиёна" сафида, иккинчи даврани "Навбаҳор" сафида ўтказди.

Энг кўп "қуруқ ўйин"ни Элдорбек Суюнов ўтказди. "Шерлар" посбони 30та ўйиннинг 14тасида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. "Насаф" посбони Санжар Қувватов 12та учрашувда ўз дарвозасига "қулф солиб қўйди". Евгений Черемисин ("Қизилқум"), Ўтир Юсупов ("Қўқон-1912") ва Игнатий Нестеров ("Локомотив") 9тадан баҳсда гол ўтказишмади.  

Беш нафар посбон бу мавсум умуман "қуруқ ўйин" ўтказишмади. Улар Эркин Жабборов (5та ўйинда майдонга тушган), Умиджон Эргашев (3), Ширинбой Абдуллаев (3), Шоҳжаҳон Насимов (2) ва Низомиддин Зиёвуддинов (1).




2018 йил Суперлигада энг кўп голни "Қизилқум" дарвозабони Евгений Черемисин ўтказиб юборди. Россиялик посон 26та учрашувда жами 36 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. "Насаф" посбони Санжар Қувватов 29та ўйинда 31та гол ўтказди. Ўткир Юсупони рақиблар 32 учрашувда 28 бор ранжитишди. Энг кам голни Маъмур Икромов (2та ўйинда 1та гол), Александр Лобанов (2та ўйинда 1та гол) ва Низомиддин Зиёвуддинов (1та ўйинда 1та гол) ўтказишди.

Ўртача гол ўтказиш борасида Шоҳжаҳон Насимов "пешқадам" бўлди. Ёш посбон 2та учрашувда майдонга тушиб 6та гол ўтказди (ўртача битта ўйинда 3тадан гол тўғри келди). Умиджон Эргашев (ўртача 2,67) ва Ширинбой Абдуллаев (2) кейинги ўринларни банд этишди.

Маъмур Икромов ва Александр Лобанов ўртача ҳар бир ўйинда 0,5та гол ўтказишди. Бироқ улар иккитадан ўйинда иштирок этишди. 30та ўйин ўтказган Элдорбек Суюновда бу кўрсаткич 0,8га тенг бўлди.

Дақиқалар бўйича олсак ҳам Икромов ва Лобанов бошқалардан устунлик қилишди. Улар ўртача ҳар 180 дақиқада гол ўтказди. Суюнов ҳар 112, Юсупов ҳар 103, Жавоҳир Илёсов эса ҳар 101 дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.




Низомиддин Зиёвуддинов ҳар 22 дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказган. Артём Макосин ва Шоҳжаҳон Насимовда бу кўрсаткич 30 дақиқа, Умиджон Эргашевда 34 дақиқага тенг бўлди.

"Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов ва АГМК дарвозабони Павел Матяш қўриқлаган дарвозага энг кўп 5 мартадан пенальти белгиланди. Султонов битта пенальти қайтарган бўлса, Матяш умуман пенальтини қайтара олмади.

Бу йил Суперлигада майдонга тушган легионер дарвозабонлар: Евгений Черемисин (Россия, "Қизилқум"), Павел Матяш (Қирғизистон, АГМК), Виталий Мирний (Украина, "Нефтчи") ва Милан Митрович (Сербия, "Сўғдиёна").

2018 йилги мавсумда рўйхатдан ўтган лекин умуман майдонга тушмаган машҳур дарвозабонлар: Муҳиддин Худоёров ("Бухоро"), Сардор Қобулжонов ("Металлург") ва Сарвар Каримов ("Қўқон-1912").


Суперлига-2018 дарвозабонлар статистикаси


Дарвозабон

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ўткир Юсупов

"Қўқон-1912"

32

2880

9

28

0,88

103

4

3

1

Игнатий Нестеров

"Локомотив"

30

2700

9

27

0,9

100

4

0

0

Элдорбек Суюнов

"Пахтакор"

30

2700

14

24

0,8

112

3

0

0

Санжар Қувватов

"Насаф"

29

2610

12

31

1,07

84

2

0

0

Евгений Черемисин

"Қизилқум"

26

2340

9

36

1,38

65

4

0

0

Жавоҳир Илёсов

"Металлург"

19

1710

7

17

0,89

101

3

0

0

Суҳроб Султонов

"Бунёдкор"

18

1620

3

24

1,33

68

5

1

1

Акбар Тўраев

"Навбаҳор"

17

1530

7

16

0,94

96

3

1

1

Абдумавлон Абдужалилов

"Нефтчи"

16

1440

3

18

1,12

80

4

1

0

Асилбек Омонов

"Бухоро"

16

1440

5

24

1,5

60

4

1

0

Роман Абдулов

АГМК

15

1350

4

18

1,2

75

1

0

0

Милан Митрович

"Сўғдиёна"

15

1350

7

15

1

90

2

1

0

Дилшод Ҳамроев

"Сўғдиёна" / "Навбаҳор"

15

1350

4

21

1,4

64

4

0

0

Павел Матяш

АГМК

15

1324

5

20

1,33

66

5

0

0

Муроджон Зуҳуров

"Бунёдкор"

14

1260

5

14

1

90

3

1

1

Акмал Турсунбоев

"Бухоро"

14

1260

4

22

1,57

57

3

2

0

Ботирали Эргашев

"Навбаҳор"

14

1260

7

13

0,93

97

1

0

0

Зафар Сафаев

"Металлург"

13

1170

4

21

1,62

56

2

0

0

Виталий Мирний

"Нефтчи"

9

810

2

15

1,67

54

1

0

0

Музаффар Абдуллаев

"Нефтчи"

7

630

1

9

1,29

70

2

1

1

Эркин Жабборов

"Қизилқум"

5

450

0

8

1,6

56

1

0

0

Ширинбой Абдуллаев

"Сўғдиёна"

3

270

0

6

2

45

0

0

0

Умиджон Эргашев

"Насаф"

3

270

0

8

2,67

34

1

0

0

Маъмур Икромов

"Локомотив"

2

180

1

1

0,5

180

0

0

0

Александр Лобанов

"Пахтакор"

2

180

1

1

0,5

180

0

0

0

Шоҳжаҳон Насимов

"Бухоро"

2

180

0

6

3

30

0

0

0

Хуршид Ходжаев

АГМК

2

180

1

2

1

90

0

0

0

Артём Макосин

"Қизилқум"

2

91

1

3

1,5

30

0

0

0

Низомиддин Зиёвуддинов

АГМК

1

22

0

1

1

22

0

0

0


Изоҳ: 1 - ўйинлар сони, 2 - дақиқа, 3 - "қуруқ ўйин"лар сони, 4 - ўтказилган гол, 5 - ўртача ўтказилган гол, 6 - ўртача нечи дақиқада гол ўтказган, 7 - пенальти белгиланган, 8 - қайтарилган пенальти, 9 - қайтарилмаган пенальти.  


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика