UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  2 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  13 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  2

Суперлига-2018. Дастлабки турга 80617 томошабин келди Янгиликлар

Суперлига-2018. Дастлабки турга 80617 томошабин келди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган барча 6та ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувларни кўриш учун стадионларга жами 80617 нафар томошабин ташриф буюрди. Ўртача ҳар бир баҳсга 13436 мухлис тўғри келади.

Энг кўп томошабин Фарғонадаги "Истиқлол" стадионига келди. "Нефтчи" - "Насаф" учрашувини стадиондан 19632 томошабин кузатиб борди.

Энг кам томошабин эса Бекободда "Металлург" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашувни кузатди - 8175.

Умуман олганда 6та ўйиннинг фақат биттасида стадионга 10 мингдан кам одам келди.


Суперлига-2018. Дастлабки тур томошабинлар ташрифи

"Қизилқум"- "Локомотив". 11814 томошабин

“Нефтчи” – “Насаф”. 19632 томошабин

“Бухоро” – “Қўқон-1912”. 13495 томошабин

“Бунёдкор” – АГМК. 12475 томошабин

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". 15026 томошабин

“Металлург” – “Навбаҳор”. 8175 томошабин


Қизиқарли фактлар

- Ўтган мавсум "Қизилқум"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 10103ни ташкил этганди.

- 2017 йил "Нефтчи"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 8117ни ташкил этганди.

- Ўтган йил "Бунёдкор"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 13004 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 12475 мухлис келди.

- Ўтган мавсум "Пахтакор"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 11067 ни ташкил этганди.

- 2017 йил "Металлург"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 15653 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 8175 мухлис келди.

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика