UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  15 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  19 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  20 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги чемпион ва бу мавсум пешқадами "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Шерлар" мавсумдаги илк мағлубиятни айнан Андижонда қабул қилиб олишди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этишида дарвозабон Элдор Адҳамовнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши дарвозабони Элдор Адҳамов бўлди.  



Бу турда "бургутлар" ҳужумчиси Фарҳод Соҳибжонов "Пахтакор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев жуда ақлли ўйнади ва иккита голга ассистент бўлди. Шу тариқа, Лутфулла Тўраев championat.asia талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика