UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  3 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  15 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  2 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

Championat.asia талқинига кўра Coca Cola Суперлига 20-тури рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Артём Потапов (Сурхон)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Муҳаммадали Алиқулов (Металлург), Зоир Жўрабоев (Нефтчи), Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК);  

Ярим ҳимоячилар: Ифеани Ифеани (Қизилқум), Бобур Асқаров (Сурхон), Азизбек Амонов (Насаф), Остон Ўрунов (Навбаҳор), Ислом Кенжабоев (Қизилқум)

Ҳужумчи: Гиорги Никабадзе (Нефтчи)

Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони - Артём Потапов ("Сурхон"). 

"Сурхон" дарвозабони "Бунёдкор"га қарши учрашувда жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Якунда эса "Сурхон"нинг рақиб майдонидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши футболчиси  - Гиорги Никабадзе ("Нефтчи").

Дуранглар қайд этаётган "Нефтчи" ва ниҳоят ушбу тур Суперлигада ғалаба қозонди. Гиорги Никабадзе "Бухоро"нинг йирик ҳисобда таслим этилишида асосий ролни бажарди. Футболчи бу учрашувда дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Тарик Исич ("Сўғдиёна").

"Сўғдиёна" футболчиси Тарик Исич "Қизилқум"га қарши ўйинда жуда ажойиб гол киритди. Ушбу голни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари аллақачон "Пушкаш" соврини учун номзодлар рўйхатига ҳам "қўшиб қўйишди".


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши мураббийи - Жамшид Саидов ("Қизилқум").

"Сўғдиёна"га қарши ўйинда Жамшид Саидов бошчилигидаги "Қизилқум" 4:2 ҳисобида зафар қучди. Жамоа ушбу учрашувда жуда ажойиб ҳаракат қилди ва бу мавсумда биринчи марта рақиби дарвозасига битта ўйинда тўртта тўп киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика