UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суперлиганинг дастлабки турларидаги натижалар турлича кўриниш олди. Айниқса, узоқ вақтдан сўнг "Хоразм"нинг кетма-кет ғалабали старти қайсидир маънода кутилмаган ҳолат сифатида қайд этилди. Лекин ўтган турда жамоа "Бухоро"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Суперлигани кетма-кет ғалаба билан бошлаш жамоа учун қанчалик кутилган ва кутилмаган сифатида қабул қилинди?

- Мавсумни кетма-кет ғалаба билан бошлашимизни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоамиз учун кутилмаган натижа бўлгани йўқ. Яхши тайёргарлик билан майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Худога шукур ютуқ билан бошладик. 

- Ҳаким Фузайлов айтиб ўтганидек бу баҳорги футбол. Футболчиларда иштиёқ кучли бўлади, барча майдонга соғиниб қайтади. Жамоа энергияни 2 та турда сарфлаб қўймадими?

- Тўғри баҳорги футбол. Лекин жамоалар ўйин тонусига тушиши учун вақт керак бўлади. "Бухоро" билан учрашувга аввалгилари каби тайёргарлик кўргандик. Тўхтаб қолиш ҳақида ўйламагандик. 

- Ўйинда жамоага нима бўлди?

- Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга кела олдик. Фикримча, иккинчи гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Ютқазаётган жамоа бор кучи билан олдинга ўтади. Иккинчи тўпни биз киритганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. 

- "Хоразм"да тажрибали ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчилар жамланди. Бу таркиб элитада нечанчи ўринга киради?

- Муҳими бизда аҳил оила бор. Жамоамизда жуда яхши футболчилар йиғилган. Олдимизга юқорироқ ўринларни эгаллашни мақсад қилганмиз. Лекин олдиндан гапиришни истамайман. Очкони мавсум охирида ҳисоблаймиз. Ўйлайманки, раҳбарлар ва мухлисларни натижаларимиз билан қониқтира оламиз.

- Тақвим бўйича олганда рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- "Шўртан" ва "Сурхон" ҳам кучсиз жамоа эмасди. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнаймиз-ку. Суперлигада ўйинлар осон ўтмайди, ҳар бир жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳамма учрашувда 3 очко учун ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика