Сульшер: "Ярим финалга етиб келганимиздан хурсандмиз, бу финал учун ажойиб имконият"
03 янв 2021 17:29
Янгиликлар
Сульшер: "Ярим финалга етиб келганимиздан хурсандмиз, бу финал учун ажойиб имконият"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубогининг 1/2 финали доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Албатта, бу ярим финал - бироқ финалга чиқиш учун имконият бор.
Ўтган йили ушбу босқичдан ўта олмагандик. Менимча, ўшандан кейин ўсишга эриша олдик.
Лига ҳақида гапиришга эрта. Мавсум ҳали узоқ давом этади. Ўрганадиган кўп нарсалар, ечилиши керак бўлган муаммолар талайгина. Март ёки апрель ойида ҳолатни муҳокама қилса бўлади", - деди Сульшер.
Фикрлар