

Ўйинчиларнинг сўзларига кўра, норвегиялик мураббий мавсум бошланишидан олдин бир гуруҳ футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти беришни ваъда қилган. Булар сафига Донни ван де Бек, Антони Марсьяль, Жесси Лингард, Дин Хендерсон, Эрик Байи, Диогу Далот, Хуан Мата ва Алекс Теллес сингари футболчилар киради.
Манбанинг хабарига кўра, Сульшернинг сўзлари туфайли баъзи футболчилар ёзда "Манчестер Юнайтед"да қолишга қарор қилишган. Ҳозир эса жамоанинг ёмон натижаларига қарамай, улар майдонда унчалик кўп ўйнашмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.



