Сульшер: "МЮ ва "Челси" ўзларини чемпионлик учун даъвогар ҳисоблашлари лозим"

Aziz Tukhtamuradov
6 авг 2021, 08:55
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг келажаги ҳақида гапирди.

"Пеп Гвардиоланинг айтишича, дастлабки 8 та ўйиндаги ғалаба орқали чемпионатда ғолиб бўлиш мумкин эмас, ютқазиб қўйиш мумкин. Ўтган мавсумда айнан шу нарса содир бўлди. 

Мен пессимист бўлиб ҳақ бўлиб чиққанимдан кўра, оптимист бўлим адашишни маъқул кўраман. Албатта максимал равишда ёндошув орқали йигитлар АПЛ ва ЕЧЛда ғалаба қозона оладилар. 

Янги мавсумда АПЛда рақобат жиддий бўлмайдигандек кўринмоқда. Узоқ вақт давомида фақат "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" соврин учун курашди, аммо биз ва "Челси" ҳам яхшигина пул сарфладик ва ўзимизни соврин учун даъвогарлар қаторига киритишимиз мумкин. 

МЮда доимо босим бор - АПЛни ютиш лозим, умуман, соврин ютиш керак. Хаттоки сенда 10 йиллик шартнома бор бўлса ҳам, юта олмадингми - сенга жавоб бериб юборишади", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›