Сульшер АПЛ жамоасида иш бошлаши мумкин
16 дек 2024 14:41
Янгиликлар
Сульшер АПЛ жамоасида иш бошлаши мумкин
"Вулверхэмптон" куни кеча Англия Премьер-лигасининг 16-турида "Ипсвич"га қарши ўйинда (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Гари О'Нилни истеъфога чиқаришга қарор қилди.
Қайд этилишича, англиялик мутахассис ўрнига "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер асосий номзод бўлиб турибди. "Қизил иблислар" собиқ устози "Вулверхэмптон"нинг "Ипсвич" билан ўйинини кўриш учун келган.
Аммо, таъкидланишича, Сульшер ушбу ўйинга ўзи билан дўстона муносабатда бўлган "Ипсвич" бош мураббийи Киран Маккенна билан учрашиш учун келган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар