Суареснинг адвокати: "Бугун мижозимнинг дисквалификацияси қисқаришига ишонаман"
08 авг 2014 14:16
Янгиликлар
Суареснинг адвокати: "Бугун мижозимнинг дисквалификацияси қисқаришига ишонаман"
"Барселона" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг адвокати Алехандро Бальбининг таькидлашича, Лозанадаги спорт арбитраж суди улар учун ижобий натижа эьлон қилади.
"Бизни узоқ эшитишлар кутиб турибди. Биз кўпгина керакли ҳужжатларни йиғдик. Бугун мижозимнинг дисквалификацияси қисқаришига ишонаман" - дейди Бальби.
Женевадаги суд маҳаллий вақт билан 08:30да бошланган. Суарес ташкилот биносига Алехандро Бальби билан ярим соат олдин келган, у ерда Уругвай футбол ассоциацияси томонидан юборилган адвокатлар ҳам бор. Эшитувлар ёпиқ тарзда ўтади. Ҳакамлар Суаресдан, унинг вакилларидан, "Барселона" ва Уругвай футбол федерациясидан келганларнинг кўрсатмаларини тинглайди. Суарес адвокатларининг ҳисоблашича, ФИФА футболчига икки марта жазо тайинлаган ва улар диксвалификациянинг камида икки баравар камайишини кутишмоқда.

Фикрлар