Суарес: "Қарор қабул қилишни ёқтирмайман, жуда тортинчоқ инсонман"

Aslanov Jasurbek
8 мар 2017, 13:14
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидан олдин сардорлик боғичини ёқтирмаслигини, бунга сабаб, жуда тортинчоқ эканлигини айтди.

"Барча футболчилар орасида бўлишни хуш кўраман. Доимо жамоадошларимга ёрдам беришга тайёрман, бироқ қарор қабул қилишни ёқтирмайман. "Ливерпуль" сардори бўлганимда қийналган эдим. Кўплаб инсонлар ишонмаслиги мумкин, аммо аслида жуда тортинчоқ инсонман" - дейди Луис Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football