Суарес - Неймарнинг кетиши ҳақида: "У дунёнинг энг яхши клубида ўйнаётганини биларди"
06 дек 2019 19:57
Янгиликлар
Суарес - Неймарнинг кетиши ҳақида: "У дунёнинг энг яхши клубида ўйнаётганини биларди"
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Антуан Гризманнинг жамоага мослашиши, шунингдек, форвард Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақида гапирди.
"Гризманн ўзини анчагина хурсанд ҳис қилмоқда. Кийиниш хонасида уни илиқ кутиб олишди. Чунки у бизга ўзимиз истаган совринларни қўлга киритишда ёрдам бериши керак. У билан ажойиб лахзаларни бошимиздан ўтказишга улгурдик.
Неймар хавфли ишга қўл урди. У дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаётганини билса-да, янги чақирувларни истади. Буни тушуниш ва қабул қилишни ҳам билиш керак. Унинг қайтиши Неймарга, ПСЖ ва "Барселона"га ҳам боғлиқ.
Дўсти сифатида қаерда ўйнашидан қатъи назар уни хурсанд кўришни истайман", - деди Суарес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар