UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  0 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  4 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  8 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11

Суарес «Ливерпуль»дан «Арсенал»га ўтиши учун судга мурожаат қилмоқчи Янгиликлар

Суарес «Ливерпуль»дан «Арсенал»га ўтиши учун судга мурожаат қилмоқчи

«Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес клуб раҳбариятидан уни сотиб юборишларини қандай қилиб сўрашни ўйламоқда, деб хабар бермоқда BBC.
Уругвай терма жамоаси аъзоси бу борада судга мурожаат қилмоқчи. Суареснинг айтишича «Арсенал»нинг 40 миллион ва 1 фунтлик таклифи унинг шартномасига мос келади ва трансфер қилиниши мумкин.

2012 йил футболчи «Ливерпуль» клуб билан янги шартнома тузганида унда қуйидаги банд бор эди: Агар клуб Чемпионлар лигасига чиқа олмаса ва бошқа клублар унга 40 миллион фунтдан кўпроқ пул таклиф қилишса «Ливерпуль» уни сотиб юбориши мумкин.

Аммо «Ливерпуль» раҳбарияти бу банд фақат оғизаки бўлганини таъкидламоқда ва уни қўйиб юбормоқчи эмас. Суарес ўзини алдангандек ҳис қилмоқда ва «Арсенал» га ўтмоқчи эканини Брендан Роджерсга айтиб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика