UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жота ва гуллар  1 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман" Янгиликлар

Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман"

"Атлетико" форварди Луис Суарес "Барселона"дан кетиши сабабини айтди.

"Барча футболчи билади. Бу ҳақида ўтган мавсумда ҳам айтиб ўтдим. Барчаси мураббийга боғлиқ. Агарда унинг ўрнида бошқа, юқори авторитетга эга мураббий келганида ўзини бошқача тутган бўларди. Агарда у ўзаро суҳбатда мени ҳисобдан чиқарганини ва бунинг сабабларини тушунтириб берганида, индамас эдим.

Бироқ у нима сабабдан режаларга кирмаётганимни айтмасди. "Атлетико" билан келишиб бўлиб, "Барселона" билан шартномани якунлаш учун келганимда эса у менга агарда трансфер амалга ошмаса "Вильярреал"га қарши баҳс учун қайдномадан ўрин олишимни айтиб ўтди. "Нима? Мен сенинг режаларингда эмасман. Сен мени қайдномага киритмоқчимисан?"

У мени машғулотлар бўлаётган майдондан бошқасига жўнатиб юборарди. Ҳудди 15 ёшли футболчи каби муносабатда бўларди. Бундай ҳурматсизлик эса худди устимдан кулаётгандек туюларди. Шу сабабли уйга йиғлаб қайтганман.

Бирор марта у ҳақида хақоратли интервью бермаганман. Машғулотларда очиқдан-очиқ норозилик қилмаганман. Профессионалман. Энг яхши қарорни излайверганман.

Бу ҳолатда барча иштирок этишини истагандим. Чунки Бартомеу футболчиларга Суарес кийим алмаштириш хонасида ўзини ёмон тутади, ундай иш қилади, бундай иш қилади деб айтган. Унинг бу гапларини Куман телефон қилишидан бир ҳафта олдин эшитгандим. Бу жуда оғриқли", - деди Суарес.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика