Стерлинг энг кўп маош олувчи англиялик футболчига айланди
10 ноя 2018 14:28
Янгиликлар
Стерлинг энг кўп маош олувчи англиялик футболчига айланди
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг энг кўп маош олувчи англиялик футболчига айланди.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирган 23 ёшли футболчининг янги ҳафталик маоши 300 минг фунт. Бунгача Стерлинг ҳафтасига 180 минг фунт ишлаб топарди. Шундай қилиб, "шахарликлар" хавбеки энг кўп маош олувчи англиялик футболчига айланди.
Айни дамда Англия Премьер-лигасининг энг кўп маош олувчиси "Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчес. Унинг ҳафталик маоши 350 минг фунт.
Стерлинг 2015 йилдан бери Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум 23 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 9та учрашувида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 5та голли пас берди.
Фикрлар