UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  2 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  0 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  6 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  15 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  3 17:23Кантона Ямалга тан берди  4 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  5 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3

Статистика алдамайди ёхуд бир йил олдин "Лестер" қайси поғонада эди? Янгиликлар

Статистика алдамайди ёхуд бир йил олдин "Лестер" қайси поғонада эди?

Кеча Англия премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда "Лестер" клуби ўз уйида "Челси"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бу ғалабадан сўнг Клаудио Раньери бошчилигидаги "тулкилар" Англия премьер-лигасида яна пешқадам бўлиб олишди. "Лестер" бир йил олдин АПЛда 16та турдан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалининг энг сўнгги (!) поғонасида жойлашганди. Роппа-роса бир йилдан сўнг бу жамоа дунёнинг энг томошабоп лигасида биринчи ўринга чиқиб олди. Қизиғи ўтган мавсум шу даврда биринчи ўринда борган Лондоннинг "Челси" клуби эса бу йил 15 очко тўплаб 16-поғонада бормоқда. "Лестер" бир йил олдин 16та турда рақиблар дарвозасига бу йил Жейми Варди урган голлар билан тенг миқдорда тўп киритган!

Биз Европанинг топ-5 чемпионатларини таққослаб чиқишга қарор қилдик. Бир йил олдин худди шунча ўйиндан кейин қайси жамоа қандай поғонада эди?


АПЛ-2015


АПЛ-2016


Ўтган йил билан таққосласак фақат Европа топ-5 чемпионатларининг фақат биттасида пешқадам ўзгармаган. Бу Германия бундеслигасидир. "Бавария" 2015 йилда ҳам, ҳозир ҳам ўз чемпионатида катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Бир йил олдин Дортмунднинг "Боруссия" клубининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмасди. Клопп бошчилигидаги жамоа 16та ўйинда 15 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 16-поғонасида эди. Ҳозир эса Томас Тухель бошчилигидаги дортмундликлар "Бавария"ни изма-из таъқиб қилиб келишмоқда. Қизиғи 2015 йил "Боруссия" 16та ўйинда 17та гол урганди, 2016 йилги мавсумда клуб ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянгнинг бир ўзи 16та учрашувда 18та тўп киритди.


Германия-2015


Германия-2016


Франция чемпионатида ҳам ўзгаришлар етарлича. Бир йил муқаддам чемпионатда "Марсель" клуби пешқадамлик қилаётганди. ПСЖ иккинчи ўринда эди. Ҳозир Париж клуби катта фарқ билан биринчи ўринда бўлса, "Марсель" 9-поғонани эгаллаб турибди. Бу йил иккинчи ўринда бораётган "Анже" клуби ўтган йил лигада умуман йўқ эди. Дебютант жамоа "Монако" билан бир хил очко тўплаб ПСЖни қувишда давом этмоқда.

Франция-2015


Франция-2016


Аппенин ярим оролларида 2015 йил 16та турдан сўнг "Ювентус" атига битта мағлубият билан якка пешқадам эди. Айни пайтда туринликлар тўртинчи поғонани эгаллаб туришибди. Римнинг "Лацио" клуби ўтган йил лигада учинчи эди, ҳозир эса 12-поғонада бормоқда. "Милан" барқарор ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Сабаби "россонерлар" бир йил олдин ҳам ҳозир ҳам 25 очко билан 7-ўринда қайд этилган. Милан шаҳрининг яна бир жамоаси ҳисобланган "Интер" эса 2015 йилда 11-ўринда бораётганди. Айни пайтда "нерадзуррилар" Италия А сериясининг энг чўққисида боришмоқда.


Италия-2015


Италия-2016


Ла Лигада ўтган йил Мадриднинг "Реал" клуби 55та гол уриб, 39 очко билан пешқадам эди. Ҳозир Рафаэль Бенитес бошчилигидаги жамоа 32та гол ва 30 очко билан учинчи поғонада бормоқда. Бир йил олдин "Барселона" 36та гол ва 35 очко билан иккинчи эди. Бу йил ҳам 15та турдан сўнг каталонияликлар 36та гол уришди ва 35 очко жамғаришди, лекин жамоа биринчи ўринда. 2015 йил мавсумнинг шу даврида 9-ўринда борган "Сельта" ҳозир 4-ўринни эгаллаб турибди.


Испания-2015


Испания-2016


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика