Старриж яна жароҳат олди, у 2 ҳафта майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
13 фев 2018, 15:10
"Вест Бромвич" ҳужумчиси Дэниел Старриж жароҳатини икки ҳафта давомида даволайди.

Старриж "Вест Бромвич" сафида ўтказган илк ўйинининг 4-дақиқасида жароҳат олди ва алмаштиришларини сўради.

"Уни биринчи ўйиндан йўқотиш биз учун катта зарба бўлди. АПЛдан чиқиб кетмаслигимиз учун бизга голлар керак ва у тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Англия Кубогида Старриж майдонга тушмайди, бироқ Дэниел эртароқ жароҳатини даволашини истаймиз" - дейди "Вест Бромвич" бош мураббийи Алан Пардью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›