UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  0 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  54 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  52 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5

Станислав Черчесов: "Германиянинг тезлигига бардош беролмадик" Янгиликлар

Станислав Черчесов: "Германиянинг тезлигига бардош беролмадик"

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Германиядан учралган йирик мағлубиятдан кейин уйин ҳақида қуйидагича изоҳ берди.

- "Биринчи бўлимда биз немисларнинг тезлигига бардош беролмадик. Ўйиндан аввал ҳам футболчиларга рақибнинг тезлига тайёр туришимиз лозимлигини уқтиргандик. Учрашувдан кейин ҳам кийиниш хонасида бу ҳақда гаплашдик. Айнан шу нарса бизга панд берди.

Германия баҳсни жуда агрессив руҳда бошлади. Охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар уларни ғазаблантиргани шундоқ кўриниб турди. Биз ўйинни жуда ёмон бошладик демаган бўлардим. Аммо ҳаддан ташқари хотиржамликка берилганимиз сезилиб қолди.

Германия таклиф этган тезликка бардош беролмаганимиз уларга устунлик тақдим этди.

Танаффусда кийиниш хонасида ҳеч кимга бақирганим йўқ. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ эди. Таблодаги ҳисобдан футболчиларнинг ўзлари ҳам тегишли хулоса чиқариб, биринчи таймни ёмон ўтказишганини сезиб туришганди. Шу боисдан ҳам бу ерда ортиқча гапга ҳожат қолмаганди. Бу вазиятда танқид эмас, балки қандай қилиб яхши ўйнаш кераклигини тушунтириш лозим".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика