Сречко Катанец: "Ҳожиакбар Алижонов Осиё кубогида бошқа майдонга тушмайди"
17 янв 2024 14:07
Янгиликлар
Сречко Катанец: "Ҳожиакбар Алижонов Осиё кубогида бошқа майдонга тушмайди"
Бироз аввал Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Ҳожиакбар Алижонов борасида берилган саволга қуйидагича жавоб берди: "У мусобақада бошқа майдонга тушмайди".
Эслатиб ўтамиз, Алижонов Осиё кубогининг 1-турида Сурияга қарши учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин алмаштирилди ва терма жамоанинг кейинги машғулотларида умуман кўриниш бермади.
Мусобақадан аввал Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов ҳам жароҳат туфайли қайдномадан тушиб қолишганди.
Ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда чоп этилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар