UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  0 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Сречко Катанец: "Дунёнинг энг яхши терма жамоалари ҳам бир кучли футболчига боғланиб қолишган" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Дунёнинг энг яхши терма жамоалари ҳам бир кучли футболчига боғланиб қолишган"

Россияга қарши назорат учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйиннининг энг яхши футболчиси Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашди.

- Шомуродов захирага олинганидан сўнг жамоамиз ўйинида хавфли вазиятлар камайиб кетди, Бобир Абдихолиқов ўйинга қўшилганидан сўнг у захирадан майдонга тушганлардан кучлироқ кўринди. Шомуродов билан бирор жароҳат рўй берса келажакда унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчи борми?

- Агар дунёнинг энг яхши терма жамоаларига қарайдиган бўлсак, улар ҳам бир кучли футболчига боғланиб қолишган. Бенземани назарда тутяпман. Бу муаммо фақат бизда эмас.

Ҳужум чизиғимизда Элдордан ташқари бошқа яхши форвардлар бор, мисол учун Бобир Абдихолиқов келажакда бизга ёрдам бериши мумкин. Аслида бир ҳимоячини захирага олиб, икки ҳужумчини майдонга туширмоқчи эдим. Бироқ россияликлар ўйин назоратини қўлга олишди, шу сабабли таваккал қилишни истамадим.

Шу билан бирга ҳужум чизиғини кучайтира оладиган Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробековлар бор. Уларга бироз тажриба керак.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика