"Спорт ТВ" Хитойда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатини намойиш этади

Tolibjon Qosimov
3 янв 2018, 16:06
9 январь куни Хитойда U-23 Осиё чемпионатига старт берилади.

"Спорт ТВ" Осиё чемпионати U-23ни намойиш этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.

Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз эртага Хитойга жўнаб кетади. "Спорт ТВ" мусобақанинг барча ўйинларини намойиш этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой, Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказишади:

09.01.2018, 16:30. Қатар - Ўзбекистон

12.01.2018, 13:00. Ўзбекистон - Хитой

15.01.2018, 13:00. Уммон - Ўзбекистон

*Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia