

Бу ҳақда унинг энг яқин дўсти Михаил Захаров хабар берди.
"Алексей Парамонов вафот этди. Бугун унинг яқинлари ҳамда қариндошлари касалхонага келишади ва дафн маросимининг кунини маълум қилишади", - деди у.
Парамонов 1956 йилда собиқ СССР термаси таркибида олтин медални қўлга киритганди. "Спартак" таркибида у собиқ Иттифоқнинг 4 (1952, 1953, 1956, 1958) карра чемпиони ва 2 (1950, 1958) карра кубогига эга чиққан.
Алексей "Спартак" таркибида 302 учрашувда қатнашган.



