"Спартак"ни италиялик мураббий бошқариши мумкин
08 мар 2021 20:12
Янгиликлар
"Спартак"ни италиялик мураббий бошқариши мумкин
Лучано Спаллетти Москванинг "Спартак" клубида иш бошлаши кутилмоқда, дея хабар тарқатди "Аffaritaliani".
Рус жамоасининг амалдаги бош мураббийи Доменико Тедеско 2020 йилнинг декабрида "Зенит"га учралган мағлубиятдан кейин "Спартак" билан шартномасини узайтирмаслигини эълон қилган эди.
Таъкидланишича, "Спартак" раҳбарияти Тедесконинг ўрнини 62 ёшли Спаллетти билан тўлдириш ҳақида ўйлаяпти.
Италиялик мутахассис учун Россия чемпионати бегона эмас. У 2009-2014 йилларда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубини бошқарган эди.
Фикрлар