Спаллетти: "Бошқа жамоалар биздан кучлироқ"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2019, 11:28
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Болонья"га қарши А Сериянинг 22-тур учрашувидаги мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Йигитлар мени эшитишмоқда ва кўрсатмаларимни бажаришмоқда. Аммо майдонда кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Бу нарса устунлик беради. Ҳаракат билан баланс пайдо бўлади.

Бизга нимадир етишмаётгани сезилиб турибди. Бошқа жамоалар биздан кучлироқ. Мураббий ўзгариши? Буни раҳбарият муҳокама қилиши керак. Улар ҳаммасини ҳал қилади" - дейди Спаллетти.

А Серия турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: inter.it