Соннинг агенти: “Унга Италия маданияти ёқади. "Наполи”? Ҳеч нарсани инкор қилмайман”

Eldor Akmurzayev
12 фев 2020, 20:30
“Тоттенхэм” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сон Хён Миннинг агенти мижози Италияга йўл олиши мумкинлигини айтди.

Британия нашрларининг маълум қилишича, кореялик футболчига “Наполи” даъвогарлик қилмоқда.

“Наполи? Ҳеч нарсани инкор этмайман. Футболда олдиндан башорат қилиш қийин ва эртага сизни нима кутишини ҳам билмайсиз. Сонга Италия таомлари ва уларнинг маданияти ёқади. Албатта, трансфер нархи юқори бўлгани боис “Наполи” Сонни “Тоттенхэм”дан олиб кетиши қийин бўлади аммо келажакда нима бўлиши мумкинлигини ким билади?” – дейди футболчининг агенти. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun