UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  2 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

“Сўғдиёна-W” Осиё чемпионатида қатнашади Янгиликлар

“Сўғдиёна-W” Осиё чемпионатида қатнашади

Ўтган йили Иордания пойтахти Амманда аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон шарафини – “Бунёдкор-W” аёллар жамоаси ҳимоя қилган эди.

2022 йилги мавсумда ҳам ОФК аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати ташкил қилади. Унда 2 та минтақада жами 8 та жамоа иштирок этади. Ғарб минтақасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Сўғдиёна-W” Ҳиндистон, Эрон ва Иордания чемпионларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа 15-28 август саналари оралиғида ўтказилиши белгиланган. 

Аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтган мавсумдаёқ йўлга қўйилган лицензиялаш жараёни қитъада аёллар футболини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратаётган ОФК томонидан 2022 йилдан бошлаб барча аъзо давлатларда ҳам мажбурий тартибда татбиқ этилади. 

Шу аснода 2023 йилда аёллар жамоалари ўртасида 8 та клуб иштирокида илк наъмунавий Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилинса, 2024 йилдан эътиборан аёллар жамоалари учун тўлақонли ОЧЛга старт берилади ва унда фақат лицензия олган клубларгина иштирок этади. 

Маълумот учун, 2021 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари Осиё бўйича энг биринчи аёллар клубларидан бўлиб ОФК лицензиясига эга чиқишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика