UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  0 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

"Сўғдиёна" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Таркибга икки нафар легионер, "Бухоро", "Динамо" футболчилари келиб қўшилди Янгиликлар

"Сўғдиёна" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Таркибга икки нафар легионер, "Бухоро", "Динамо" футболчилари келиб қўшилди

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда қизғин равишда янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.

Жиззахликлар бугун йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Самарқанднинг "Динамо" жамоаси рақиблик қилган учрашувда Бақоев шогирдларининг қўли баланд келди, 1:0. Ягона голга 90+2 дақиқада Нодирбек Қўйбоқов муаллифлик қилди. Футболчи Даниел Насриддиновнинг узатмасидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мураббийлар штаби бу баҳсда икки хил таркибни синовдан ўтказди. Ушбу учрашувда "Сўғдиёна" таркибида бир қатор янги футболчилар ҳаракат қилди. Хусусан, ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган дарвозабон Зафар Сафоев, 2020 йилнинг иккинчи даврасида ижара асосида "Динамо"да тўп тепган Ойбек Нурматов шунингдек, сербиялик марказий ҳимоячи Лука Чермель ва кореялик футболчига ўртоқлик учрашувида имконият тақдим этилди. 

Жамоа шу кунга қадар "Сурхон", "Оқ-тепа", "Андижон" жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказган эди. Қишки трансферлар ойнаси вақтида Милан Митрович, Санъат Шихов, Санжар Рашидов, Шавкат Муллажонов каби футболчилар  клубни тарк этишди.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент

5 февраль (жума)

"Динамо" - "Сўғдиёна" - 0:1

Гол: Нодир Қўйбоқов, 90+2

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Ислом Шарипов, Жамшид Ҳасанов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Темур Ҳакимов, Сардор Эминов, Михайло Удод.

Захира: Сирож Мелиев, Акмал Козимов, Темур Усмонов, Фахриддин Алимов, Жавлон Маликов. 

Фото: "Динамо" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика